RU

Последние новости

13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  1 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  2 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  22 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8

ОЧЛ. 4-турга оид статистикалар Новости

ОЧЛ. 4-турга оид статистикалар

Кеча, 18 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ортда қолган 4-турга оид айрим статистикаларни келтириб ўтамиз, уларни ОФК тақдим этди. Биз эса бироз бойитдик.

- Ироқнинг "Ал Шорта" клуби ОЧЛда 13 ўйиндан кейин ниҳоят дастлабки ғалабасини қўлга киритди (1 ғалаба, 3 дуранг, 10 мағлубият). Ироқликлар С.Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.


- "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" баҳсида дарвозаларга жами иккита аниқ зарба йўлланди (ҳар иккиси "Ал Ҳилол"га тегишли). Бу Чемпионлар лигасида 2017 йилнинг 24 апрелидан бери энг кам аниқ зарба берилган беллашув бўлди. Қизиғи, ўшанда ҳам "Ал Ҳилол" иштирокидаги ўйин ("Персеполис" билан)да 90 дақиқада бор йўғи иккита аниқ зарба йўлланган (ҳисоб - 0:0).


- "Пахтакор" билан ўйиндаги 0:0 ҳисоби "Ал Ҳилол" учун ОЧЛдаги 15-голсиз дуранг бўлди. Бу мусобақа тарихида бошқа исталган жамоадан 5 тага кўп дегани.


- Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси мусобақа тарихида еттинчи марта бир ўйинда 4 ва ундан кўп гол урди. Хави шогирдларининг "Ал Айн" устидан қозонган 4:0 ҳисобидаги ғалабалари 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби устидан қозонилган ғалаба (4:0)дан кейинги энг йириги бўлди.


- БААнинг "Ал Айн" жамоаси мусобақа тарихидаги энг йирик мағлубиятини такрорлади ("Ал Садд"га 0:4 ҳисобида ютқазди). Жамоа 2011 йилнинг апрель ойида Япониянинг "Нагоя Грампус" клубига ҳам айнан шу ҳисобда имкониятни бой берган.


- "Ал Садд" ҳужумчиси Бағдод Бунеджа Чемпионлар лигасида охирги 17 ўйинда илк бор дубль қайд этди. Бундан олдин у 2018 йилнинг августида Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳсда иккита гол урганди. Қизиғи, ўшанда унинг биринчи голига бугунги кунда жамоа бош мураббийи ҳисобланган Хави голли пас берганди.


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида кетма-кет саккизинчи ўйинда гол урди (9та гол). 2013 йил ("Opta" мусобақанинг статистикаси билан тўлиқ шуғулланишни бошлаганидан бери)дан бери фақатгина Халк турнирда кўпроқ кетма-кет ўйинларда гол урган ("Шанхай СИПГ" таркибида 2017 йил кетма-кет 9 учрашувда гол урган).

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика