RU

Последние новости

21:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  11 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  90 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  15 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  32 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  10 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  64 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  7 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  61 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5

ОЧЛ. 4-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида Новости

ОЧЛ. 4-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида

Кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 4-тур ўз якунига етди.

Биз Ғарб минтақасидаги ҳар бир гуруҳдаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтамиз.

"A" гуруҳида Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз уйида "Сепахон"ни мағлуб этиб гуруҳдан чиқиш имкониятини жуда ҳам ошириб юборди. 8 очко тўплаган "темирйўлчилар" айни пайтда гуруҳда пешқадам бўлиб туришибди. Жамоа кейинги икки ўйинни БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўтказади. Рақиб 7 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Кеча "Ал Иттиҳод" ва "Ал Наср" ўзаро ўйинда дуранг ўйнашди - 0:0.

Охирги икки ўйинда "Локомотив" 2 очко тўпласа кейинги босқчига чиқади. Битта ғалаба "Локомотив"ни гуруҳ ғолибига айлантиради. Агар кейинги турда "Ал Иттиҳод" очко йўқотса "темирйўлчилар"га 1/8 финалга чиқиш учун сўнгги икки баҳсда 1 очко ҳам етарли бўлади. Сабаби очколар тенг бўлиб қолган тақдирда биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади.

Кейинги ўйинлар
20 апрель

"Ал Наср" - "Локомотив"
"Ал Иттиҳод" - "Сепахон"

4 май
"Сепахон" - "Ал Иттиҳод"
"Локомотив" - "Ал Наср"

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1           Локомотив                4       2        
2        0         5-2            8       
2  Ал-Наср 4 2 1 1 4-3 7
3  Ал-Иттиҳод 4 0 3 1 3-4 3
4  Сепахон 4 1 0 3 2-5 3

 

"B" квартетидан ўрин олган "Бунёдкор" клубининг имконияти жуда паст. Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 4та турдан сўнг 2 очко тўплаб сўнгги поғонада бормоқда. "Қалдирғочлар" навбатдаги икки баҳсни Қатарнинг "Лаҳвия" клубига қарши ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор" иккала баҳсни ҳам ютиши шарт ва шу билан бирга "Ал Насср" икки баҳсда "Зоб Аҳан"дан 2 очкодан кўп олмаслиги шарт.

Кейинги ўйинлар
20 апрель

"Бунёдкор" - "Лаҳвия"
"Зоб Аҳан" - "Ал Наср"

4 май
"Ал Наср" - "Зоб Аҳан"
"Лаҳвия" - "Бунёдкор"


Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1        
 Зоб Аҳан           
4         
2         
2         
0           
6-2         
8         
2  Лаҳвия 4 1 2 1 5-2 5
3  Ал-Наср 4 1 2 1 5-8 5
4  Бунёдкор 4 0 2 2 5-9 2


"C" гуруҳида кеча Эронда мағлуб бўлган "Пахтакор"нинг имконияти камайди. "Шерлар" 5 ва 6-турни "Ал Жазира"га қарши ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Пахтакор" иккала ўйинда ҳам максимал очко йиғиши керак. Бундан ташқари "Ал Ҳилол" ва "Тракторсози" жамоаларидан бири иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлиши лозим.

Кейинги ўйинлар
19 апрель

"Ал Ҳилол" - "Тракторсози"
"Ал Жазира" - "Пахтакор"

3 май
"Тракторсози" - "Ал Ҳилол"
"Пахтакор" - "Ал Жазира"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1          Тракторсози        4         3        
0          1              7-1          9        
2  Ал-Ҳилол 4 2 2 0 8-4 8
3  Пахтакор 4 1 1 2 4-8 4
4  Ал-Жазира 4 0 1 3 1-7 1

 

Бу гуруҳда Сардор Рашидовнинг "Ал Жайиш" клуби муддатдан аввал кейинги босқичга чиқди. Сабаби "Насаф" ушбу жамоага очколар бўйича етиб олса ҳам ўзаро ўйиндаги натижа туфайли ундан тепага чиқа олмайди. "Аждарлар"нинг имконияти "Бунёдкор" ва "Пахтакор"никидан яхшироқ. Сабаби "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиши фақат ўз қўлида.

Кейинги ўйинлар
19 апрель

"Насаф" - "Ал Айн"
"Ал Жайиш" - "Ал Аҳли"

3 май
"Ал Айн" - "Насаф"
"Ал Аҳли" - "Ал Жайиш"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1         
 Ал Жайиш         
4         
3       
1        
0          
5-2           
10        
2  Ал-Айн 4 2 0 2 5-5 6
3 Насаф 4 1 1 2 3-4 4
4  Ал-Аҳли 4 1 0 3 4-6 3


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика