RU

Последние новости

23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  14 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3

ОЧЛ-2021. АГМК саралашни Ироқ клубига қарши сафарда ўтказади. Ғолиб Қатар жамоаси билан тўқнаш келади Новости

ОЧЛ-2021. АГМК саралашни Ироқ клубига қарши сафарда ўтказади. Ғолиб Қатар жамоаси билан тўқнаш келади

2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси саралашида Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни олган АГМК клуби иштирок этади.

Бироқ Олмалиқ клуби гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита сафар учрашувини ўтказишига тўғри келади.

Дастлаб АГМК Ироқ вице чемпиони "Ал Қува Ал Жавия" клубига қарши сафарда ўйнайди. Ўтган йилларда ўзбек клуби дастлабки босқични ўз майдонида ўтказарди, бироқ бу йил Ироқ ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистондан тепага чиқиб олгани боис энди клубимиз сафарда ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатар клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Бу клуб номи бугун кечқурун бўлиб ўтадиган Қатар Амири кубоги финалидан сўнг маълум бўлади.

Финалда "Ал Араби" - "Ал Садд" клублари тўқнаш келади. Агар кубокни "Ал Араби" қўлга киритса, плей-оффда "Ал Садд" ўйнайди. Агарда кубокни "Ал Садд" қўлга киритса, плей-оффда "Ал Гарафа" клуби ўйнайди.

Ҳозирча саралаш баҳслари ва гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, саралаш март ойида ўтса, гуруҳ босқичи апрель ойида бошланади.


Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика