RU

Последние новости

18:28Мбаппе "Реал"га эмас, 2022 йил "Ливерпул"га ўтишига бир баҳя қолган  0 18:08Про лига. "Дўстлик" Хоразмда ҳисобни очди (онлайн)  0 17:40Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"  1 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  2 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  8 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  16 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  4 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  9 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  3

ОЧЛ-2014: “Қувайт СК” Ўзбекистонга уч марта келган ва уч марта мағлуб бўлган Новости

ОЧЛ-2014: “Қувайт СК” Ўзбекистонга уч марта келган ва уч марта мағлуб бўлган

Эртага ОЧЛ плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Қувайт СК”га қарши “Пахтакор” марказий стадионида баҳс олиб борса, Қаршининг “Насаф” жамоаси Қатарда “Ал-Жаиш” меҳмони бўлади.
Сиз азиз ўқувчиларимизга вакилларимиз рақиблари ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик. Дастлаб "Қувайт СК" ҳақида маълумот берамиз.



Клуб номи:
“Қувайт Спорт Клуби” (Қувайт)
Ташкил топган йил: 1960
Стадиони номи: “Ал-Қувайт” (сиғими: 18500 томошабин)
Клуб президенти: Абдулазиз ал Марзуқ
Бош мураббийи: Ион Марин (Руминия)
Эришган ютуқлари:
Мамлакат чемпиони (11): 1964–65, 1967–68, 1971–72, 1973–74, 1976–77, 1978–79, 2000–01, 2005–06, 2006–07, 2007–08, 2012–13.
Қувайт Амири Кубоги (9): 1976, 1977, 1978, 1980, 1985, 1987, 1988, 2002, 2009.
Қувайт Шаҳзодаси Кубоги (5): 1994, 2003, 2008, 2010, 2011.
Қувайт Суперкубоги соҳиби (1): 2010.
Ал Курафи Кубоги (1): 2005.
Қувайт Федерацияси Кубоги (3): 1992, 2010, 2012.
ОФК Кубоги ғолиби (3): 2009, 2012, 2013.

“Қувайт СК” таркиби:
1.   Мусаб Алкандари   
2.   Ёқуб Ал Тоҳер
3.   Фаҳад Авад
6.   Жавод Некунам (Эрон)
7.   Фаҳад Ал Энеизи   
10. Рожерио Де Ассис Силва Коутиньо (Бразилия)
13. Чади Ҳаммами   
15. Али Ҳуссейн
17. Иссам Жемаа
20. Ҳусайн Ҳаким (сардор)
33. Фаҳад Ҳомуд
8.   Абдуллаҳ Ал Бураики
16. Халед Алаземи   
18. Жараҳ Ал Атейқи   
22. Бадер Ал-Азами   
31. Сами Алсанеа
37. Шередаҳ Ал-Шередаҳ
38. Фаҳад Салем



“Локомотив” рақиби “Қувайт СК” жамоаси ўзбек клублари учун бегона эмас. Бунгача ушбу жамоа билан “Насаф”, “Нефтчи” ва “Пахтакор” клубларимиз баҳс олиб боришган. “Пахтакор” бу жамоани ўз уйида ва сафарда ҳам мағлуб этган. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бир марта ғалаба қозонган ва бир бор сафарда мағлуб бўлган. Қаршининг “Насаф” клуби “Қувайт СК”га қарши илк ўйинда дуранг натижасини қайд этган. Шунингдек, бу жамоалар 2011 йилда Қаршида бўлиб ўтган ОФК финалида беллашишган ва “аждарлар” ўша ўйинда (2:1)  қувайтликларни таслим этишганини мухлисларимиз яхши эслашади. “Локомотив” сафига янги келиб қўшилган Лутфулло Тўраев учун “Қувайт СК” бегона рақиб эмас. 2011 йилги ОФК Кубоги финалида Лутфулло Тўраев “Насаф” таркибида қувайтликларга қарши майдонда ҳаракат қилган. “Қувайт СК” тажрибали футболчиларга эга клуб. Бу жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб ҳаракат қилиб келади. Сўнгги йиллардаги эришган ютуқлари ҳам бунга мисол бўла олади. Жамоа сафидаги бразилиялик легионер Рожерио Коутиньо ва Эрон терма жамоаси сардори Жавод Некунамлар “Қувайт СК”нинг етакчи футболчилари саналишади. “Локомотив” ҳимоячиларига етарлича иш топилиши аниқ.



Қувайтликларнинг асосий қуроли бу қарши ҳужум саналади. Бу борада Ҳаким Фузайлов яхшигина бош қотиришига тўғри келади. “Қувайт СК” бош мураббийи Ион Марин жамоани ўз қўлига олганидан кейин “Қувайт СК”ни ишлари яхши томонга ўзгарган. Биринчи мавсумданоқ жамоани мамлакат чемпиони ва ОФК Кубоги соҳибига айлантиришни уддасидан чиқди руминиялик ушбу мутахассис. Ўтган йили Қувайтда йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. “Қувайт СК” Ион Марин қўли остида  мақтанарли натижаларга эришиб келмоқда. Қувайтликларни бу йилги асосий мақсади ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишдир. Эртанги муҳим баҳсда Ион Мариннинг ўйлаган режалари чиппакка чиқишидан умидвормиз. “Локомотив” клубини, хусусан жамоа устози Ҳаким Фузайловни жиддий синов кутмоқда. “Темирйўлчилар”га яратиб берилган шароитларга муносиб жавоб, бу ОЧЛнинг гуруҳ босқичига йўлланма олиш бўлади. Бу йўлда “темирйўлчилар”га омад ва зафарлар тилаб қоламиз.   

“Қувайт СК” жамоаси шу пайтгача Ўзбекистонга уч бор меҳмон бўлган ва барчасида мағлуб холда ортга қайтишган. Умид қиламизки, бу сафарги  сафарларида ҳам вазият ўзгармай қолади.

Ўзбек футболи ишқибозларини 8 февраль куни, соат 15:00да “Пахтакор” марказий стадионига чорлаб қоламиз! Қишнинг ушбу совуқ кунларида, “Пахтакор” стадионида ҳақиқий футбол ҳавосини ҳис этишни хоҳлардик. Футбол ҳақиқий ва фидоий мухлислар билан ўз жозибасига эга.


Бироздан сўнг "Ал Жаиш" ҳақида маълумот берамиз.

Шаҳбоз Беғамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика