Обамеянгга "Ювентус" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда
		
		02 янв 2022 23:43
        Новости	
	 
				 
				Обамеянгга "Ювентус" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоани тарк этишга тайёр.
			Манбанинг хабарига кўра, футболчи январдаёқ жамоадан кетишга тайёр. Ҳужумчи аввалроқ "Арсенал"да интизомий қоидабузарликлар туфайли сардорлик боғичидан айрилганди.
Габонлик футболчига "Ньюкасл" ва "Ювентус" клублари қизиқмоқда. Италия клуби учун футболчининг маоши жуда юқори туюлмоқда. "Ньюкасл" эса сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича музокаралар ўтказишга тайёр.
32 ёшли Обамеянг жорий мавсумда 15 ўйинда 7 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.
Форварднинг Лондон клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии