RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

ОАВ: "Реал" ёзда Бейл билан хайрлашади Новости

ОАВ: "Реал" ёзда Бейл билан хайрлашади

Мадриднинг "Реал" жамоаси Гарет Бейл борасида якуний қарорга келди.

АS нашрининг хабарига кўра, клуб президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зайниддин Зидан биргаликда ёзда уэльслик футболчини сотишга қарор қилган. Мавсум якунига қадар Бейлнинг ўйини сезиларли ўсишга эришса ҳам, қарор ўзгармайди, дея испан нашри маълумот бермоқда.

"Реал" ёзги трансферлар ойнаси очиқ пайтида жамоани кучайтиришни мақсад қилган. Бунинг учун аввал, Гарет Бейлни сотиш эвазига яхшигина сумма ишлаб олмоқчи экани кўринмоқда. 

29 ёшли вингер 2013 йил ёзда "қироллик клуби" билан шартнома имзолаган. Ўшанда Гарет 101 миллион евро эвазига Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасидан келганди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзга қадар мўлжалланган.   

Жорий мавсум Бейл ЛаЛиганинг 22 учрашувида 8 та гол уриб, 2 марта голли узатмани амалга оширди. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика