RU

Последние новости

20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  29 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик” Новости

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик”

“Локомотив” бу йил асосан ёшларга катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан ярим ҳимоячи Нурмуҳаммад Тошпўлатов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бермоқда. Суперлиганинг 9-тури доирасида “Олимпик”га қарши ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари майдонда бошқаларга қараганда ажралиб турди. “Олимпик”га қарши баҳсдан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

“Ўйиндан кейинги таассуротларимиз ажойиб. Муҳими ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бизга ғалаба жуда зарур эди. Мазкур баҳсда ютуқни қўлга киритмасак бўлмасди. Шу сабабли ўйинга астойдил тайёрларгарлик кўрдик.

Мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажардик ва жамоавий яхши ўйин намойиш қилдик. “Локомотив”да юқори савиядаги ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар “Олимпик”га қарши баҳсда ўзларини кўрсата олишди.

Биласиз “Локомотив”да ажойиб ўйинчилар йиғилган. Мен ўйнайдиган позицияда ҳам Кахи Махарадзе, ҒуломҲайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов ва Санжар Қодирқулов каби юқори даражадаги футболчилар йиғилган. Улар олдида тўп тепиб, ўзимга катта тажриба олмоқдаман", - деди Тошпўлатов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика