RU

Последние новости

15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  28 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0

Нозим Муллаохунов: “Бунёдкор-2”га қарши ўйин ҳам осон ўтмади” Новости

Нозим Муллаохунов: “Бунёдкор-2”га қарши ўйин ҳам осон ўтмади”

Кеча биринчи лиганинг 4-тур доирасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Андижоннинг “ЎзДонгЖу” клуби душанба оқшомида Тошкентнинг “Бунёдкор-2” жамоасини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндан сўнг мезбонлар устози сайтимиз учун махсус интервью берди.

- Биласизми, учрашувдан олдин “Бунёдкор-2”нинг ўйинини яхшилаб ўрганиб чиққандик - дея гап бошлади Нозим Муллаохунов. - Тошкентликлар ўтган турда Қўқонда дуранг қайд этгани бежиз эмас албатта. Уларнинг айнан мазкур ўтказган баҳсини кўриб чиқиб шунга монанд тактика танладик.

- “Бунёдкор” шундай клубки унинг ёшлар жамоаси ва умуман бу клубнинг ўз ўйин услубига эга. Академиядаги жамоалар ҳам олий лига клубининг ўйин услубидан фойдаланишади. Ҳаммасининг йўли бир. Шу боис “Бунёдкор” ва ундан ташқари мамлакатимизнинг яна бир ажойиб клубларидан бири “Пахтакор”ни биз доимо ҳурмат қиламиз ва уларга ҳавас қиламиз. Бундай жамоаларга қарши пухта тайёргарлик кўрмасанг жуда қийин бўлади.

- “Бунёдкор-2”нинг таркиби ёшлардан ташкил топган бўлишига қарамай жамоанинг ўйини менга ёқди. Уларнинг таркибида ёшлар терма жамоасига номзод бўлган бир қатор ўйинчилар бор.

- Албатта бугунги учрашув ҳам осон кечмади. Айниқса етакчи ўйинчимиз Дамир Жамолиддиновнинг биринчи бўлимдаёқ жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этиши бизни жуда ҳавотирга солганди. Лекин унинг ўрнига тушган умидли ўйинчимиз Салоҳиддин Салоҳиддинов марказда Жамолиддиновнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилди ва унинг майдондан бажарган ишидан кўнглим тўлди.

- Мен доимо айтиб келганман футбол бу – мухлислар учун! Ишқибозларимиз ўйинимизга юқори баҳо бераётган экан демак тўғри йўлдан кетяпмиз. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз ва мазмунли ўйинлар билан томошибанларни хушнуд этишга бор кучни сарфлаймиз.

- Жамоамиз эришаётган муваффақиятлар бу биргина менинг ёки футболчиларнинг хизмати билан эмас. Бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Фурсатдан фойдаланиб клубимиз раҳбарларига шахсан Зафар Аҳмедович Зулуновга бизга барча шароитларни яратиб бераётгани учун миннатдорчилик билдираман. Қолаверса Сардорбек Латиповга катта раҳмат. Ҳар бир уй ўйинимизда стадионда катта ишларни амалга ошираётган ташкилотчи ҳодимларга ҳам катта раҳмат деб қоламан.

- Ҳозир энди олдимизда 10 кунлик танаффус турибди. Бу вақт давомида керакли хулосаларга чиқариб, камчиликлар устида ишлаймиз. Келаси 2 турни сафарда ўтказамиз. “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларига қарши кечадиган баҳслар ҳам биз учун осон ўтмаслигини ҳозирдан яхши тушуниб турибмиз. Бу икки ўйинда энг камида 3 очко олишни режалаштириб турибмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика