Нойер тер-Штеген ҳақида: “У биринчи марта нолиётгани йўқ”
16 сен 2019 09:45
Новости
Нойер тер-Штеген ҳақида: “У биринчи марта нолиётгани йўқ”
Германия терма жамоаси асосий посбони Мануэль Нойер жамоадоши Марк-Андре тер-Штегеннинг ўйин амалиёти камлиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
“Мен унинг нималар деганини эшитдим. Бу гаплар менга ёқмади. Боиси у буларни менинг ўзимга ҳам айтиши мумкин эди. Биз бир жамоамиз. Жамоа ғалаба қозониши учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Бундай гап-сўзлар эса бизга ёрдам бермайди. У биринчи марта нолиётгани йўқ. Мен сардорман, фақат жамоам фойдаси ҳақида ўйлайман”, — дейди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тер-Штеген терма жамоада ўйин амалиёти камлигидан ва захира посбони бўлиш ёқмаётганидан нолиганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии