Норвегия термаси бош мураббийи: "Холанд билан рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаётгандек бўлдик"
18 июн 2023 16:12
Новости
Норвегия термаси бош мураббийи: "Холанд билан рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаётгандек бўлдик"
Норвегия термаси бош мураббийи Столе Сольбаккен Евро-2024 саралашида Шотландияга қарши ўйинда Эрлинг Холанднинг алмаштирилиши ҳақида гапирди.
Ҳужумчи баҳснинг 61-дақиқасида пенальтидан гол уриб, ҳисобни очганди. Бироқ у 84-дақиқада алмаштирилди ва кейин термаси ҳам мағлуб бўлди.
"Эрлингнинг ўзи алмаштиришни сўради. Уни кутилганидан 10-12 дақиқа кўпроқ майдонда олиб қолдик.
Сўнгги дақиқаларда биз рақибдан бир киши кам бўлиб қолгандек бўлдик. У мутлақо ўйнагани йўқ. Балки 30 градусли иссиқ ҳам таъсир қлигандир. У шунчаки мавсумда чарчади", - деди Сольбаккен.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии