RU

Последние новости

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  297 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Нўъмон Ҳасановдан Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига жавоб Новости

Нўъмон Ҳасановдан Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига жавоб

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча "Андижон" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида клубда нима ишлар бўлганини, "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолат ачинарли эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Барчангизга маълумки, Андрей Канчельскис касалликдан тузалиб жамоа бошқарувига қайтгунига қадар унинг ёрдамчиси Нўъмон Ҳасанов мураббий сифатида майдонга олиб тушаётган эди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Биз бу борада Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Пахтакор" билан ўйинда дуранг ўйнадик, учрашувга жамоани ўзим тайёрладим. Ҳоким "Локомотив" билан ўйинга ҳам ўзингиз тайёрланг деди. Натижада рақибнинг ўйин услуби ва имкониятларидан келиб чиқиб тактика туздим, футболчиларни қайси чизиқларга жойлаштиришни кўриб чиқдим. "Локомотив" билан ўйинга 1-2 кун қолганда Канчельскис Азим Аҳмедовнинг жойини ўзгартиришни айтди. Натижада ўзим истаган таркибни тушурмадим. Ўйин давомида амалга ошириладиган захираларни ҳам Канчельскиснинг ўзи қўнғироқ қилиб айтиб турди. 

Лекин, кеча матбуот анжуманида бўлмаган гапларни айтгани мени ранжитди. Мен мураббийни ёмонламоқчи эмасман, нима бўлганда ҳам у бош мураббий, мен ёрдамчи. "Локомотив" билан ўйинга битта футболчини жойини ўзгартириш орқали тактика ҳам ўзгариб кетди, футболчиларни руҳияти тушуб кетди. 

Мана, "Андижон" билан ўйинга жамоани ўзи тайёрлади, ўзи тактика тузди. Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўйишимни сабаби, Игорь Голбанни ёнида ўйнайдиган футболчи керак эди. Яъни "Локо"ни ўйин услубидан келиб чиқиб. Биласиз, рақиб сафида Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ўта кучли ҳужумчилар ўйнайди. Мақсад уларнинг бемалол ўйнамаслигига қаратилган эди. Битта футболчини жойи алмашиши кўп нарсани ўзгартириб юборади. Марказий ҳимояда эса муаммоларимиз бор эди. "Андижон"ни юта олмадик, шундай бўлсада "Локомотив" билан ўйнни кавлаштириб кераксиз гапларни айтиш шарт эмас эди. Ҳозир айбдор мен бўлиб қолаётганим тушунарсиз ҳолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркакларча иш тутиш керак",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика