RU

Последние новости

18:00CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  2 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  20 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  38 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  111

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубиятдан сўнг: "Истеъфо? Бунга тайёрман" Новости

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубиятдан сўнг: "Истеъфо? Бунга тайёрман"

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов АГМКга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:7) журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Футболчилик фаолиятимда ҳам, мураббийликда ҳам бунчалик йирик ҳисобда ютқазмаганман. АГМК жамоасини табриклайман, улар ҳақли равишда ютишди", - деб сўз бошлади Ҳасанов.

-Жамоа аввалги турларда яхши, курашувчан ўйин намойиш этганди. Бугун эса жамоа бўшашди. Мураббий сифатида бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- "Андижон"га қарши ўйинимиз чиқмади. Шунинг учун таркибни ўзгартириб, ёш футболчиларга имкон бергандим. Ҳақиқатдан ҳам аввалги турларда намойиш этган ўйинимиз бугун бўлмади. Майдондан четлатилган футболчимиз ичкарида йиғлаб ўтирибди. 

-Пенальти белгиланган вазиятда майдонга тушиб кетдингиз. Айнан нимадан норози бўлдингиз?

-Ўша вақтда футболчимизни юпатмоқчи эдим. Вазиятни юмшатмоқчи эдим. Ўша вазиятда йигитларимиз қизиша бошлашганди. Агар яна қизил карточка оладиган бўлсак бу жуда ёмон бўларди. Чунки, захира ўриндиғимиз ҳам у қадар катта эмас.


-Учта турдан сўнг ҳали ғалаба қозонмадингиз. Бундан ташқари, бугунги ҳисоб сизнинг истеъфоингизга таъсир қилмасмикин?

-Мен тайёрман. Айтиб ўтганимдек, илк маротаба бундай мағлуб бўлдим. Шунинг учун, бундай вазиятларга мен тайёрман. Менинг ўрнимда бошқа мураббий бўлганида ҳам шундай фикр билдирган бўларди деб ўйлайман. 


-Бугунги натижадан сўнг мухлисларга нима дея оласиз?

-Мухлислардан узр сўраймиз. Чунки, "Қўқон-1912" хеч қачон ютқазмаган. Биз жамоага бефарқ бўлмаган барчадан кечирим сўраймиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлагани келишганди.

Рейтинг: +30   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика