RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи Новости

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи

Теги :  Пахтакор
Мураббийлар штабида меҳнат қилиб келган Нўъмон Ҳасанов бугундан бошлаб "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.

Футболчилик фаолиятида 4 карра Ўзбекистон чемпиони ва 2 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган Ҳасанов мамлакатимиздаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири саналарди. Футболчиликни тамомлагач, у фаолиятини мураббий сифатида давом эттиришга қарор қилди. 2012 йил "Пахтакор"нинг биринчи лигадаги жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Ҳасанов ўша йилнинг ёзида ёшлар таркиби устозлигини қўлга олди ва якунда жамоани мамлакат чемпионига айлантирди. Кейин эса асосий таркиб мураббийлар штабига жалб этилиб, ўтган йили чемпионлик қўлга киритилишида ҳисса қўшди. Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ишга киришгани боис энди Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"ни бошқарадиган бўлди. Ҳозирча у бу лавозимда вақтинчалик фаолият юритади.

Биз Нўъмон Нурматовичга асосий жамоа устози сифатида фаолияти муваффақиятли чиқишини тилаб қоламиз.


Нўъмон ҲАСАНОВ
Туғилган санаси: 10.02.1971
Ўйнаган жамоалари:
1989-1990 "Автомобилист" 34 (6)
1990 "Соҳибкор" 7 (0)
1990-1993 "Пахтакор" 85 (25)
1995-1997 МҲСК 101 (54)
1998 "Рубин" 8 (0)
1998 "Автомобилист" 16 (2)
1999-2000 "Дўстлик" 47 (15)
2001-2002 "Насаф" 36 (11)
2002-2003 "Дўстлик" 21 (0)
2003 "Қўқон-1912" 12 (3)
2004-2005 "Трактор" 43 (13)
2006-2007 "Шўртан" 42 (5)
2007 "Трактор" 12 (2)
2008 "Сўғдиёна" 17 (1)
2009 "Локомотив" 14 (0)
Ўзбекистон терма жамоасида 23 учрашувда 4 тўп киритган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика