RU

Последние новости

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  5 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  14 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  6

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади АГМК ва "Қўқон-1912" билан баҳсни кузатган бўлсанглар жамоамизда ўйинни ўзи йўқ. Тўп оширишларда беш олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлишди, жароҳатлар олишди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этишмоқда. Лекин, қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар телефон қилганида ҳадеб ютқаздик деяверишмайдику. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футболни бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек. Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ.  Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғирласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғирлаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.

Кеча машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилишди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. АГМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилишмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш "Пахтакор" билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти.

"Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчила умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. АГМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолишди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика