RU

Последние новости

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  1 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  14

Нўъмон Ҳасанов: "Жавоҳир Сидиқов ва Жасур Ҳакимов бўлганида бошқача тактикада ўйнардик" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Жавоҳир Сидиқов ва Жасур Ҳакимов бўлганида бошқача тактикада ўйнардик"

Суперлига 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: "Томошабоп ўйин бўлди. Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Биринчи бўлимда 3та голга тортадиган вазият яратдик, шулардан биттасидан фойдаланганимизда эди, ўйин бошқача бўлар эди. Лекин йўқотишлар барибир ўз сўзини айтди. Жавоҳир Сидиқов ҳамда Жасур Ҳакимов бўлганида бошқача тактикада ўйнардик. Бугун рақибимиз кучли бўлгани боис, ҳимоявий тактикада тўп сурдик.

Ижарага олинган футболчилар борасида ЎФА қандайдир қарор чиқариши керакка ўхшайди. Голдан кейин футболчиларимиз руҳий томондан устунликка эга бўлишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Ўзи футболда шундай гол ургач, руҳий томондан устунликка эришасиз.

Отақўзиевни ўйинга тушираётганимда гол уришига ишонган эдим. Унга барибир сенда вазият бўлади деган эдим. Ўйин натижасидан хурсанд ҳам хафа ҳам эмасман. Бугун бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Қувондиқ Рўзиев: "Мухлисларимизга катта раҳмат. Улар 12-ўйинчи сифатида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйиндаги ғалаба биз учун муҳим эди. Жавоҳир Сидиқовнинг йўқлиги билинди. Унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилдик".


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика