RU

Последние новости

15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  2 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  5 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  2 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  61 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   27 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5

Нўъмон Ҳасанов: “Биринчи галда ўз олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларимиз бор” Новости

Нўъмон Ҳасанов: “Биринчи галда ўз олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларимиз бор”

Энди жорий футбол мавсумини сарҳисоб қилиб, қўлга киритилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилиш мумкин.
Биз яқин ўтмиш ўзбек футболининг кўзга кўринган юлдузларидан бири, айни пайтда “Пахтакор-2” жамоасига мураббийлик қилаётган Нуъмон Ҳасанов билан айни мавсум якунлари, 1-лигадаги вазият, умуман, футболимиз ҳақида суҳбатлашдик.

- Нўъмон ака, бу йилги футбол мавсуми шахсан сизда қандай таассуротлар қолдирди?
- Ўйлашимча, бу йилги олий лига баҳслари аввалгиларидан фарқ қилди. Мавсум бошида кўпчилик “Локомотив” клубининг чемпион бўлишини тахмин қилган эди. Таркиб бўйича олиб қарасак, бугунги кунда ҳақиқатан ҳам “темирйўлчилар” жуда ҳам кучли кўриняпти. Лекин ҳамиша ҳам юлдуз футболчилардан иборат жамоа чемпион бўлмаслиги яна бир бор ойдинлашди. Бир йили Мадриднинг “Реал” клубида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди. Айниқса, “Локомотив” жамоасининг ҳал қилувчи ўйинда “Пахтакор”га имкониятни бой бергани аламли бўлди. Ўша “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган учрашув кўпчиликка манзур бўлди. Афсуски, бундай юқори савияли ўйинларимиз сони жуда ҳам кам. Бу эса ҳамон футболимизнинг салбий кўринишларидан бири бўлиб қоляпти. Шахсий фикрим, “Пахтакор” футболчилари ўша ўйинда кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонишди. Футболчилар ғалабага чанқоқ, кўзлари эса ёниб турганди. Якунда улар ҳақли равишда зафар қучишди. Майдон эгаларига айнан шу хислатлар етишмади. Бу йилги мавсумни умумий олиб қарайдиган бўлсак, “Пахтакор” жамоаси ҳақиқий чемпионга хос ўйин намойиш этди. Таркибда юлдуз футболчилар бўлмаслиги мумкин, лекин бу жамоанинг асл кучини унинг иноқлиги, ғалабага чанқоқлиги, бир маромда ўйнаши ва мураббий кўрсатмаларини сўзсиз бажаришида, деб биламан. Кейин чемпионликда Самвел Бабаяннинг ҳам хиссаси катта бўлди. Самвелни яқиндан билганим учун шундай деяпман. У билан бир пайтлар Республика олимпия захиралари коллежида бирга таҳсил олган эдик. Самвел футболчиларни руҳий жиҳатдан ўйинларга тайёрлашни жуда яхши билади. Ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб футболчилар онгига чемпионлик ҳақида сингдириб келди. Жуда кўп вақти жамоа билан бирга ўтди. Кўриб турганингиздек, бу ҳаракатлар ўз самарасини берди. -

- Мабодо, олий лига жамоаси мураббийлар штабига таклиф этишса, бунга розилик берармидингиз?

- Бу ҳақда ҳам ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Менга келсак, бир неча ой аввал “Пахтакор-2” жамоасини қабул қилиб олгандим. Жамоамиз иккинчи босқич ўйинларида ёмон натижа қайд этмади, деб ўйлайман. Ўйинларимиз “Чилонзор” стадионида ўтказилади. Машғулотларимиз ҳам шу ернинг ўзида ташкил этилади. Сўнгги пайтларда машғулотимизда кўпроқ ҳужумчилар билан ҳам ишлаяпмиз. Жарима майдончаси ташқарисидан бошланган ҳужумни 6 сония ичида якунлаш устида ишлаяпмиз. Ҳужумчилар масаласида муаммолар бўлаётгани учун кўпроқ шунга эътибор қаратяпмиз. Бизнинг асосий вазифамиз ўринбосарлар ва асосий таркибга истеъдодли футболчиларни етказиб беришдан иборат. Шу мақсад йўлида иш олиб борамиз. Таркибимиз асосан ёш ўйинчилардан иборат. Биринчи лига баҳсларида хатто 1999 йилда туғилган ўсмирларни ҳам асосий таркибда майдонга туширдик. Биринчи галда ўз олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларимиз бор. Улардан оғишмаган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Қолаверса, ўринбосарлар таркибида ҳам футболчилар танқислиги кузатилди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Осиё чемпионатида иштирок этиши ва бу жамоаларга “Пахтакор”дан бир неча нафар футболчининг таклиф этилиши ўринбосарларимиз ўйинига ҳам салбий таъсир ўтказди. Якунда “Пахтакор” ўринбосарлари ўзаро ўйиндаги натижага кўра, мавсумни 4-ўринда якунлашди. Биз ёш футболчиларни 1-лигадаги ўйинлар орқали пишитиб борамиз. Ўзи “Пахтакор-2” жамоаси шу мақсадда ҳам ташкил этилган.

- Сизга мураббийлар штабида кимлар ёрдам беряпти?

- Жасур Абдураимов катта мураббий. Артем Петросян дарвозабонлар билан ишлаяпти. Шуҳрат Раҳмонқулов эса жамоа бошлиғи лавозимида ишлаяпти.

- Янги мавсумга тайёргарлик қачондан бошланади? Режаларни тузиб олдингизми?

- Ҳали янги мавсумда қайси лавозимда ишлашим аниқ эмас. Чунки, ўринбосарлар жамоаси мураббийи сифатида мавсумни бошлаган эдим. Кейин чемпионат якунланишиган 7-8 тур қолган бир пайтда 1-лигадаги жамоа бош мураббийи этиб тайинландим. Шу боис, клуб раҳбариятининг қарорини кутишимга тўғри келади. Агар қолган тақдиримда 20 декабрь кунидан янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Айнан шу куни ўринбосарлар жамоаси ҳам тайёргарликка киришади. Асосий чемпион таркибнинг мавсумга тараддуди 14 декабрдан бошланиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика