RU

Последние новости

11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  0 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  1 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  1 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  5 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  5 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8

Нодирхўжа Юлдашев ПФЛ ва Диёр Имомхўжаев ҳақида Новости

Нодирхўжа Юлдашев ПФЛ ва Диёр Имомхўжаев ҳақида

Кеча тун (бугунги сана кириб келганди)да сайтимизда кутилмаган истеъфо ҳақида хабар чиққанди.

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо

Бугун туш пайти эса ўша хабарнинг давоми чоп этилди.

Шоқурбонов ходимлар билан хайрлашди, ПФЛни вақтинча Диёр Имомхўжаев бошқариб туради

"Championat.asia" асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев ўзининг телеграмдаги каналида бу мавзуга ўз муносабатларини билдирди.

ПФЛ борасида.

1. Кўнгилни тўқ қилинг, 1% бўлсада қизиқишим йўқ.

2. ПФЛни иши жуда осон ва жуда қийин. Агар тақвимни тўғри тузиб, мусобақани чиройли ўтказиб берса бўлди. Лекин ўйин ичидаги ўйинлар борки, у ПФЛга доғ тушириб қўймоқда. Бу клубларнинг виждонига ҳавола бўлиб турибди.

3. ТВ ривожланмаса қийин. Яъни техникалар. Германия Бундеслигасига мухлиссиз футбол чирой бермаяпти. Бизнинг футбол неча йиллардан бери шундай жозибасиз. Аслида бизнинг лига, биз ўйлаганчалик зерикарли эмас. Агар фан клуб, реклама шитлари кўзни ўйнатадиган, ҳар хил ракурслардан олинган кадрлар, ўйин олди интригалар (интервьюлар, батллар, лавҳалар) бўлса, ишонинг Осиёдаги ТОП лигалар даражасига чиқамиз. Аммо клублар тайёр пулни қийинчиликсиз ишлатишда давом этаркан, бу чирой берадиган ишлар ҳали бери бўлмайди. Лондонда ҳар бир туғилган чақалоққа, Лондон клублари мижоз сифатида қарайди. Қайси клуб уни ўзига қизиқтира олса, 18 ёшдан бошлаб клуб бюджетига маблағ олиб келади у.

4. ПФЛ ва ЎФА битта бўлгани билан, улар рақобат қилиши керак. ПФЛ МТЖ манфаати йўлида мана неча йилдирки, ўйинларни қолдириб келади. Мана неча йилдирки биз ЖЧга чиқмаганмиз. Демак, бу ечим эмас. Хитой ҳам, Россия ҳам легионерларни 3 кун қолганда юборади. Турини ўйнаб келади. Бизда эса бутун чемпионат МТЖ ўйинига 10 кун қолганида тўхтайди. Бундай бўлиши керак эмас. 10 нафар футболчини деб 500 нафари азият чекмаслиги лозим. ПФЛ ҳам керак бўлса МТЖ ўйинига 5 кун қолганда тур ўйинини ўтказиб олсин. Қисқаси, ПФЛ МТЖни эмас, ўз лигасини ўйлаши керак. Кучли ПФЛ лигаси, бу кучли МТЖ.

5. Диёр. 3 йил аввал келганида хом эди. Лекин йиллар давомида у ўрганди. Кўрди, вазиятни ичига шўнғиди. 2 банддаги салбий ишлар ПФЛга соя солмаса, бемалол эплайди. Агар 2 банддаги ишлар давом этаверса, унда Инфантино ҳам ёрдам бермайди.

6. Рамазон муборак! Шу ойнинг 26-санасида "Нефтчи" ҳақида ҳужжатли фильм қилгани Фарғонага йўлга чиқаман.


ПФЛ раҳбари қандай тайинланади? Уни ким тайинлаши керак?

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика