RU

Последние новости

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

Нима бўлганда ҳам бу йил регламентга тегилмаслиги керак Новости

Нима бўлганда ҳам бу йил регламентга тегилмаслиги керак

Сал аввалроқ Шаҳбоз Беғамовнинг "Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?)" сарлавҳали мақоласи чиқди.

Мақола муаллифи янги келган ПФЛ раҳбарияти амалга оширган илк ўзгариш - ўйин пайтида мураббийларга мажбуран белгиланган дресс-коднинг бекор қилинишини мисол келтирган ҳолда яна бошқа бир нечта масалага эътибор қаратган. 

Футболда фикрлар қарама-қаршилиги бўлгани яхши, бусиз футбол ривожланмайди. Лекин шуни унутмайликки, футбол конституцияси бу - Регламент. Ҳар бир мусобақа учун мавсум аввалида янги регламент ишлаб чиқарилади ва мавсум якунига қадар шу бўйича иш олиб борилади. 

Биз бу йилги регламентга холис баҳони фақат мавсум тугаганидан сўнг беришимиз мумкин. Яна шуни айтиш лозим, ПФЛнинг аввалги раҳбарияти ҳам ўзбек футболи ривожи учун қўлдан келганча ишлади ва бундан кўз юмиб бўлмайди. Ички чемпионатимиз озми-кўпми ислоҳ қилинди, бир қатор янгиликлар қўшилди, майдонлар ҳолати яхшиланди, клублар ҳар жабҳада ўсишга эришишди ва ҳоказо. 

Энди дресс-код масаласига келсак, бу нарса мураббийлар учун ортиқча бошоғриқ эди дея олмаймиз. Нима бўлганда ҳам бош мураббийнинг захира ўриндиғидагилардан ажралиб тургани маъқул. Кимдир футболга биринчи марта тушади ва шунда бош мураббий кимлигини дарров пайқаб олади. 

Вадим Абрамовнинг иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор дейиши ўринли, бироқ ўйин 20:00да бошланганида ўйлаймизки, Абрамов бундай демаган бўларди. Умуман олганда дресс-код (костюм-шим, галстук) эътиборга арзигулик муаммо эмас ва буни бекор қилган билан нимадир ўзгариб қолмайди. 

Энди Регламентдаги бошқа бир банд - 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчининг камида 45дақиқа Суперлигада ўйнатилишига келсак, бу мураббийлар иштирокида ҳал қилинадиган масала. Балки ҳозир бу ўзгариш фойда бераётгандир. Тўғри, олимпия терма жамоамиз ёшига мос келадиган футболчини мажбуран ўйнатиш соғлом рақобатга таъсир қиляпти, лекин айнан шунинг келажакда ўз фойдаси тегиши ҳам мумкин. 

Ўйламизки, ПФЛнинг ҳозирги раҳбари олдида биринчи навбатда келаси мавсум учун чиқариладиган регламент устида иш олиб бориш турибди. Чунки бу йил учун регламент чиққан ва ҳамма шунга мос ўз ўйинларни ўтказиб келяпти. Қолаверса, мавсум якунига етмай регламентни ўзгартириш аввалги раҳбарият хатосини такрорлаш бўлиб қолади. Шундай экан, бу йилги мавсумни қўлимизда бор қоидаларга асосан ўтказиб олган маъқул деган фикрдамиз.

Х.Холиқов. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика