RU

Последние новости

02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  27 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  18 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16

Николаев ҳакам бўлган, Махсталиев қаҳрамонга айланган Ўзбекистон ва АҚШ тарихдаги ягона тўқнашувни ёдга оламиз Новости

Николаев ҳакам бўлган, Махсталиев қаҳрамонга айланган Ўзбекистон ва АҚШ тарихдаги ягона тўқнашувни ёдга оламиз

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда 10 сентябрга ўтар кечаси АҚШ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бошқа соҳаларга нисбатан бу мамлакат билан футбол борасида борди-келдиларимиз кўп ҳам рўй беравермайди. Ҳаттоки, кичик ёшдаги терма жамоаларимизда ҳам бу кам учраган. Шу кунгача фақат бир маротаба яшил майдонда кўришиш насиб қилган, холос. 

Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида илк бор 2011 йил Мексикадаги U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Янги Зеландия, АҚШ ва Чехия билан бир гуруҳдан ўрин олган вакилларимиз иккинчи турда океан орти жамоаси билан рўбарў келган. Гарчи ҳамюртларимиз илк турда Янги Зеландияга мағлуб бўлган бўлсада, кейинги икки ўйинда АҚШ ва Чехиядан устун келиб биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олган. плей-оффда Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида таслим қилган, АҚШ эса Германияга худди шу ҳисобда мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди. Чорак финалда Уругвай бизни ортимизга равона қилгани ёдингизда бўлса керак. 

Ўша оқшом қаҳрамонлари Бобир Давлатов ва Аббосбек Махсталиев катта футболда эмас. Таркибдан эса Сардор Раҳмонов, Сардор Собирхўжаев, Жасур Ҳакимов, Забиҳилло Ўринбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Мухсинжон Убайдуллаев Суперлига жамоаларида тўп тепяпти.


АҚШ - Ўзбекистон 1:2

23.06.2011. U-17 Жаҳон чемпионати 2-тур. Торреон. "Корона" стадиони. 4133 томошабин. 

Ҳакам: Алексей Николаев (Россия)

Голлар: Алфред Корома 47 - Бобир Давлатов 13, Аббосбек Махситалиев

АҚШ: Кендалл Макинтош, Керолл Закари, Амон Жозеф (Натан Смит, 46), Дан Метью, Фер Моби, Родиргес Эстебан (Алфред Корома, 46), Марио Родригес, Гуидо Алехандро (Нико Мело, 82), Пелоси Марк, Акоста Келлин, Арриола Пол

Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Равшанжон Хайдаров (Мирзамурод Жўрабоев, 90), Асилжон Мансуров, Аббосбек Махсталиев, Азизбек Муротов, Сардор Собирхўжаев, Холмурод Холмуродов (Давлатбек Ёрбеков, 60), Тимур Ҳакимов (Мухсинжон Убайдуллаев, 82), Бобир Давлатов, Жавлон Мирабдуллаев

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика