RU

Последние новости

10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34

Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак" Новости

Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон аҳлини "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, "Қўқон-1912" жамоаси бежизга жадвалда етакчи эмаслигини исботлади. Бутун учрашув давомида кучли босимга дуч келдик. Йигитлар ирода кўрсатишди, ўтган ўйинларда бой берилган очколар учун ҳам бугун ютишимиз зарур эди.

- "Олимпик МобиУз" билан ўйинда футболчиларга эътироз қилгансиз. Бугунги ҳолат қандай бўлди?

- Ҳар бир ўйин ортда қолганидан сўнг тарих. "Олимпик МобиУз"га қарши ўйинда йўл қўйилган хатоликлар бошқа қайтарилмаслиги учун ишлаймиз. Бугунги учрашувда футболчилар ўзларига берилган кўрсатмаларни аъло даражада уддалашди. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонч билдираётган мухлисларга ва жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

- Жасур Ўриновга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Футболчи бу каби вазиятларда ҳар доим ўзини тута билиши керак. Қизил карточка берилдими, демак етарлича асос бор. Жасур Ўринов билан бу борада алоҳида суҳбатлашиб оламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика