RU

Последние новости

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Никола Валентич: “Қўқонда узоқ муддат фаолият олиб бормоқчиман” Новости

Никола Валентич: “Қўқонда узоқ муддат фаолият олиб бормоқчиман”

Иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси ўз сафига Сербия Республикасидан икки нафар легионер футболчини қўшиб олиш арафасида турибди.

Қўқон футболи тарихидаги илк хорижлик футболчиларнинг дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбат қилдик. Дастлаб саволларимизга Никола Валентич жавоб берди.

– Никола Ўзбекистонга илк марта келишингиз, дастлабки таассуротларингиз қандай?


– Аввало бизни Ўзбекистонга таклиф қилишгани учун “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ва бош мураббийга катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳа, бу Ўзбекистонга илк ташрифим. Бизни жамоа вакллари жуда илиқ қарши олишди. Тошкент шаҳрини бироз томоша қилишга улгурдик. Тошкент мен ўйлагандан ҳам гўзал шаҳар экан.

Жамоа аьзолари билан танишишни бошладик. Машғулотларда ва ўртоқлик ўйинида иштирок этдик. Жамоа футболчилари яхши таассурот қолдиришмоқда. Футболчилар жисмонан баққуват ва тез эканлар.

– Нима учун Ўзбекистонни танладингиз?

– Менда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Мақсадим фақат футбол ўйнашгина эмас, футболчи сифатида янада ўсиш. Ўзбекистонда ўзимни кўрсатишим учун барча имкониятлар бор. Бу ерда футбол кундан-кунга ривожланиб бораётганини кузатиш мумкин. Жамоага ёрдамим тегишини ва “Қўқон-1912” жамоасини юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бўлишига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятида ташриф буюрдим.

– Жамоа раҳбарлари билан учрашдингизми? Қанча муддатга шартнома имзоламоқчисиз?


– Жамоа раҳбари ва бош мураббий билан гаплашдик. Улар ҳар иккалари ҳам ажойиб инсонлар. Суҳбатлашганимизда бу ерга келиб хато қилмаганимизни тушундим. Шартнома масаласига келсак бу албатта ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлмоғи даркор. Ҳозирча ўйинимиз маъқул келса яна узайтириш шарти билан, мавсум сўнггига қадар шартнома таклиф қилишди. Бизга таклиф қилишган шартлар бизни қониқтирди. Асосийси қўқонлик мухлисларга ёқишимиз керак деб ўйлайман. Биз албатта Қўқонда узоқроқ муддат тўп суришни истаймиз. Агар жамоада ўзимизни ҳар томонлама кўрсатсак албатта янаги йил ҳам шу жамоада тўп суришимизни барча истайди.

– Барча Қўқонлик мухлислар номидан хуш келибсиз дейман ва омад тилайман . Суҳбатингиз учун раҳмат.


  Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика