RU

Последние новости

12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  42 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  1

Никола Милинкович: "Фаолиятимни “Суғдиёна”да якунламоқчиман" Новости

Никола Милинкович: "Фаолиятимни “Суғдиёна”да якунламоқчиман"

Куни кеча ижтимоий тармоқларда, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Никола Милинковични клубдан кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик.

- Никола, “Сўғдиёна”дан кетганингиз ростми? Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга изоҳ берсангиз...
- Менинг клуб билан шартномам 30 ноябрда тугади. Жамоада қолиб кейинги йил совринлар учун курашишни истайман. Менга бу ерда барча нарса мақул. Яна беш, олти йил “Сўғдиёна”да қолиб, сўнг фаолиятимни якунламоқчиман. Ҳозирда Сербияга ватанимга қайтдим, таътилни ўз юртимда, оилам даврасида ўтказмоқчиман. Ўзбекистонда қолиш ёки қолмаслигим борасида аниқ гап айта олмайман. Шуниси аниқки, мен жон деб бу ерда қолишни хоҳлайман.



- Бу йил жамоа мавсумни тўртинчи поғонада тугатди. Осиё Чемпионлар лигасига чиқишига бир қадам қолганди. Умуман якунланган мавсумни қандай баҳолайсиз?
- Тўртинчи ўрин биз учун яқин йиллардаги тарихий натижа ҳисобланади. Сўнгги тургача совринли ўринлар учун курашдик. Ўйлайманки, қайд этилган натижалар, жамоа намойиш этган ўйин мухлислар эътирофини қозона олди. Фикримча, биз ОЧЛга муносиб эдик. Ҳамма юқори савияда ишлади. Мухлислар, клуб призденти, мураббийлар, футболчилар ва қолган ходимлар бирлаша олди. Гарчи сўнгги ўйинда мағлуб бўлиб, имкониятни бой берган бўлсакда натижадан мамнунман.

- Сизни клубга Сергей Лушан таклиф қилганди. Орада катта ўзгаришлар юз берди. Мураббий алмашди. Улуғбек Бақоев билан Сергей Лушчан ўртасидаги тафовутни айтиб бера оласизми? Боиси сиз икки мураббий қўл остида турлича ўйин намойиш этдингиз...
- Буни қарангки, менга икки ажойиб мураббий билан бирга ишлаш насиб қилди. Улар турлича услубга эга. Мен иккаласи учун ҳам бир жамоанинг ўйинчиси эдим. Вазифаларим ўзгаргани йўқ. Бақоев ва Лушчан фаолиятимдаги энг яхши мураббийлар ҳисобланади

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика