RU

Последние новости

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди" Новости

Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз қийин ўйин бўлиши билардик. Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди.  Биз уларнинг ўйинини ўрганиб чиққандик. Жамоа бугун ҳам аввалги ўйинлар сингари ҳужумкорликни давом эттиришини кутгандик.  Биз ҳам ўз навбатида рақибга кутилмаган "сюприз" қилишни режалаштиргандик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Вазиятларни яратдик. Аммо гол ура олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйин охирида рақиб яна иккита гол уриб, йирик ғалабага эришди.

Умуман бугун стадионда ажойиб атмосфера ҳукмрон эди. Рақиб вазиятлардан самарали фойдаланди. Биз эса...

-Жуманқўзиев яхши ўйнаб турганди. Уни захирага олишингизга сабаб нима эди?

-Ҳа, у яхши ўйин ўтказди. Аммо мураббийлар штаби шундай қарорга келдик. Унда сариқ карточка бор эди ва шундан кейин ҳам иккита вазиятда рақибга қўполлик ишлатди ва ҳакам яна уни огоҳлантириб, майдондан четлатиши ҳам мумкин эди. Шу сабаб уни захирага олишга мажбур бўлдик. 

-Бугун Ваҳобов ва Диёр Раҳматиллоев қайдномадан ҳам жой олишмади. Уларнинг жароҳатлари қанчалик жиддий?

-Ваҳобов ўтган турда "Машъал"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Умид қиламизки, у кейинги ўйинда сафимизда бўлади. Диёр эса кеча машғулотлар чоғида жиддий жароҳат олди. Биз уни бугун майдонга туширишга тайёр эдик. Афсуски, кечаги машғулотдан олган жароҳати боис у маълум вақт бизга ёрдам бера олмайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика