RU

Последние новости

21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  0 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  15 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2

Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман" Новости

Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (3:2) беллашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, бу ғалабани Навоий халқига бағишлишимизни айтиб ўтмоқчиман. Мухлислар 2 йил кутишди ва ниҳоят, Навоийда тўп тепдик. Ўйлайманки, уларни хурсанд қила олдик. Бошқа томондан, раҳбарият ва мутасаддиларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жамоамизнинг ҳар бир вакилини ҳам ғалаба билан муборакбод этаман. "Насаф"дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:4) кейин футболчилар билан гаплашиб олгандик ва навбатдаги баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Бугун ҳаммаси ўхшади. Энг муҳими, 3 очкога эга чиқиш эди. Жамоамиз бундан кейин ҳам фақат ижобий натижани кўзлаб майдонга тушади. Биз "Навбаҳор" кучли жамоа эканлигини билардик. Улар тўпни яхши назорат қилиши ва ҳужумни қандай тартибда бошлашидан хабардор эдик. Ўйин 50 га 50 бўлиб ўтди. Бизга омад кулиб боқди.

- Роман Папарига дастлабки 3 та ўйинда яхши ҳаракат қилаётганди, ҳозир эса унинг ҳолати яхши эмасдек туюлмоқда. Бугун аниқ зарба ҳам беролмади. Унга нима бўлди?

- Мавсум давомида шундай онлар бўладики, футболчи яхши бошлайди, аммо кейин формаси бироз тушади. Папарига яхши ҳолатда келганди. У "Нафтан" (Беларусь)да ёрқин ўйин кўрсатган ва қайсидир маънода ўзини ўзи бошқа жамоаларга тавсия қила олган. Эҳтимол, ҳозир унда бироз пасайиш кузатилаётгандир, лекин у машғулотларда тиним билмайди. 

- Шаҳзод Раҳматуллаев қайдномада ҳам йўқ эди. У қачон қайтади?

- У ўтган ўйинда жароҳат олди. Шифокорлар тавсиясига кўра унга дам берилди. Шундан сўнг секин-аста тикланиш машғулотларини олиб боради ва кейинги ўйинларга қайтади. 


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика