Нико Уильямс нима сабабдан "Барселона"га ўтмаганини айтди
01 сен 2024 15:40
Новости
Нико Уильямс нима сабабдан "Барселона"га ўтмаганини айтди
Бу ёзда 22 ёшли футболчи Европанинг кўплаб грандлари эътиборида бўлди. Айниқса, унинг исми "Барселона" билан кўп боғланди. Шунингдек, ПСЖ, "Арсенал" ва "Челси" ҳам футболчига "совчи" жўнатганди. Бироқ Уильямс якунда жамоасида қолди.
"Албатта, катта клублар сени ўз режаларингга киритишса ёқимли бўлади. Бироқ мен бошқаларга ҳам бу ерда қолишни истаётганимни тўлақонли тушунтириб бера олдим. "Атлетик"да - бу ўзгача ҳиссиёт, бошқа клубларда бундай бўлмаса керак. Бу жамоа учун қўлимдан келганча янада кўпроқ ёрдам беришни сабрсизлик билан кутяпман.
Тўғри, таклифлар кўп бўлди, бу билан агентим шуғулланди. Юрагим "Атлетик" билан, ундан ташқари, шартномам ҳам бор, келажакда нималар бўлиб кетишини ҳеч ким билмайди. Бу ерда қолишни истайман, чунки жамоа билан халқаро ўйинларда ўйнашни анча вақт кутдим", - деди Нико Уильямс.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда "Атлетик" Европа лигасида ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии