RU

Последние новости

11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  3 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  0 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  3 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  13 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  18 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  3 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  95 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  44

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган" Новости

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши ва "Пахтакор"нинг чемпионликка яқинлашиши ҳақида ёзди.

Жорий ҳафта футболимиздаги энг асосий янгилик - Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши бўлди. Клуб раҳбарияти ўз хатосини тан олгани ва адолат тантана қилгани ҳақида юзлаб изоҳ (коммент)лар пайдо бўлди. Агар мураббий ёки клуб томондан қарасангиз ҳаммаси аслида шу изоҳларда ёзилганидек кўринади. Бироқ бу ҳикояда учинчи томон - Журжевич (Деян Журжевич - "Навбаҳор" собиқ устози) ҳам бор. Уни қандай сабаб билан ишдан ҳайдашди? Аввалги мураббий ҳайдалиши хато эканлигини тан олгани сабаблими? Ҳа, Журжевич қўл остида "Навбаҳор"нинг натижалари на раҳбарият ва на мухлисларни қониқтирди, аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилган мураббийдан нима хоҳлайсиз? Серб олдига қандай вазифалар қўйилган? Уларни талаб қиладиган вақт келдими?

Шу ерда ўтган йил содир бўлган Илҳом Мўминжоновнинг ҳайдалиши ҳақидаги ҳикояни эслаш мумкин. Агар сўнгги 10 ой Намангандаги уччала мураббийлик истеъфоларини таҳлил қилсак, бир умумий тенденцияни кўришимиз мумкин: Бунинг барчаси кутилмаган ва эмоцияга боғлиқ қарорлар натижаси.

"Навбаҳор"даги мураббийларнинг кетма-кет ўзгариши клубда ҳеч қандай ривожланиш стратегияси йўқлигини кўрсатади. Кадрлар бўйича асосий қарорлар ҳиссиётларга берилган ҳолда қабул қилинмоқда. "Навбаҳор"даги баъзи тузилмалар  клубнинг вазифа ва мақсадларини тушунмаяпти. Ўша Канчельскис Россия ОАВга берган интервьюсида, клубга зарар келтирсада, ўзининг шахсий вазифаларини ҳал қиладиган одамлар борлиги ҳақида айтган эди. Инсайдерларнинг тасдиқлашича, клубнинг қишда ички трансфер ойнасидаги фаолиятидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган.

"Навбаҳор" юқорироқ ўринларга муносиб. Аммо клуб раҳбарияти стратегик ривожланиш режаси устида ишламаса, ўтган йилги бронза кам такрорланадиган натижа бўлиб қолиши мумкин.

Шахсан мен учун намуна сифатида вилоят футболи ривожи ҳақида ҳақиқатдан ҳам қайғурган вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев бўлиб қолади. Афсуски, у ҳозир орамизда йўқ. Унинг қўл остида "Насаф" ва "Машъал"да катта ривожланиш содир бўлди ва сўнгги йиллардаги муаммоларга қарамасдан бу клублар ҳозиргача фойда бермоқда. Нуриддин Зайниев футболни фақат камера олдида ёки сўзларда яхши кўрмаган. У ОФК Кубоги финали олдидан "Қувайт" клуби машуғлотини кўргани келганини эслайман: Нуриддин Зайниев ложадан жой олиб, уни ҳеч ким кўрмаслиги учун чироқни ўчириб қўйишни сўраган.

Нуриддин Зайниев ҳеч қачон футболчиларнинг маошини кечиктирмаган. Ҳа, футболчилар нима хоҳласа шуни сўрашлари мумкин, аммо сўнгги сўзни клуб раҳбарияти айтади. Тўлай олмайсизми - шартнома тузманг, имконингиз борми - одамларнинг маошини ушлаб қолманг. "Навбаҳор" мухлислари ва шахсан Андрей Канчельскисни янги босқич бошланиши билан табриклайман. Бу босқич аввалгисидан узоқроқ давом этади деб умид қиламан. Менга уч йиллик шартнома ҳақида гапирманг. Канчельскиснинг илк шартномаси ҳам ярий йиллик бўлмаган.

Ҳафтанинг иккичи муҳим янгилиги - "Локомотив" дуранги туфайли, "Пахтакор" ўртадаги фарқни 15 очкога етказгани. Чемпионатда 8та тур қолганини ҳисобга олсак, "Пахтакор" 2015 йилдан сўнг ўзининг биринчи совринини қўлга киритиши учун 10 очко тўплашнинг ўзи етарли бўлади.

Бу клубнинг янги раҳбарияти ва Шота Арвеладзе учун биринчи соврин бўлади. Айтганча, мана қаранг, клуб эгалари ривожланиш стратегиясини сабр билан амалга оширишмоқда. Бошқа қизиққон клуб эгаси икки йилда ҳеч нарса ютмаган (айниқса 2018 йил Кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг) мураббийни ҳайдаб, футболчи ва мураббийлар қанча маош олаётганини айтиб юборган бўларди. Аммо "Пахтакор"да ҳаммаси бошқача. У ерда йиллаб қилинган меҳнат самарасини сабр билан кутишади. Клуб жорий йил Ўзбекистон футболи тарихида илк маротаба требл ютиши мумкин" - деб ёзади Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика