RU

Последние новости

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  12 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  13 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  4 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Никимбаев Championat.asia сайтининг мухлисига жавоб берди Новости

Никимбаев Championat.asia сайтининг мухлисига жавоб берди

Бугун, 15 июнь куни Алишер Никимбаев Равшан Эрматов ҳамда Звонимир Бобанларнинг фаолиятидаги ўзгариш ҳақида фикр билдирди.

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"


Ушбу фикрлар сайтимизда эълон қилингандан сўнг, мазкур хабар остида "R. Marquez II" никли мухлисимиз Никимбаевга қуйидагича савол йўллаган:

"Алишер ака. Агар сиз фикрларни ўқисангиз (сиз уларни ўқийсиз), айтинчи, нега Ўзбекистон куз-баҳор тизимига ўтмайди. ОЧЛдаги барча рақибларимиз қишда ўйнашадику. Биз ҳам ғарб минтақасида ўйнаймиз".


Алишер Никимбаев ушбу фойдаланувчимизга шундай жавоб қайтарган:

"Бунга ЎФА ёки ПФЛ номидан жавоб бера олмайман, чунки саккиз йилдан бери Ўзбекистон футболи тизимида ишламайман, шу сабабли шахсий фикримни билдираман. Ўзбекистонга куз-баҳор тизимига ўтишдан фойда йўқ, чунки бизнинг иқлим шароитимиз Яқин Шарқникидан фарқ қилади. Бизда қиш фаслида футбол ўйнаб бўлмайди. Бироқ Яқин Шарқда айнан шу ойларда футбол ўйнаш учун жуда яхши об-ҳаво бўлади. Ва аксинча, биз июнь ва август ойларида футбол учрашувларини ўтказа оламиз, Яқин Шарқда эса ҳаво ҳарорати юқорилиги туфайли бунинг иложи йўқ.

Яна бир нарса. Тез орада ОФК Чемпионлар лигаси ҳам куз-баҳор тизимида ўтказилиши мумкин. Ўшанда Ўзбекистон клубларида устунлик бўлади, чунки турнир бошланаётганда жамоаларимиз яхши формага кириб олган бўлади".

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика