RU

Последние новости

17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  3 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  2 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  9 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2

Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг" Новости

Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Жордани Мартинус терма жамоа машғулотларидан бирида сайтимизга интервью берди.

- Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди. Тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?

- Биз узоқ масофа босиб бу ерда етиб келдик. Дастлабки рақибимиз билан кучларимиз деярли тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги Осиё чемпионатида жуда яхши иштирок этганди. Биз эса Финляндияни мағлуб этиб, мундиалга йўл олдик. Дастлабки учрашувдан кўп нарсани кутмоқдаман.

- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, Парагвай терма жамоаси гуруҳдаги энг кучли жамоа. Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли бир хил деб ўйлайман, лекин барчасини ўйин вақтида ҳал бўлади ва ўйиндан олдинги фикрлар шунчаки тахмин холос.

- Нидерландия терма жамоасининг мундиалда ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

- Биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига чиқа олганимиз яхши натижа ҳисобланади. Мундиалда гуруҳдан чиқа олсак, ажойиб натижа бўлади.

- Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Ҳа, бош мураббийимиз рақиб бизга қарши кучли тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. Биз ҳам Ўзбекистонни таҳлил қилиб чиқяпмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика