RU

Последние новости

18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 0:0. Жонли эфирни томоша қилиш  0 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  15 15:41ФИНАЛгача...  6 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  9 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди" Новости

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва рақобатбардош ўйин бўлди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўларди.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда пенальти гол бўлганида ўйин қандай кечарди?

- Умуман бошқача бўларди, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумкорроқ ўйнарди. Бизда шу орқали қарши ҳужумга чиқиш имкониятлари ошарди. Пенальтига келсак, "Андижон-SGS"га қарши ўйинда пенальтини ушбу футболчимиз тепган ва гол урганди. Пенальтини биласиз, бу лотерея. 

- Мавсум энди бошланди. Жамоангиз Сиз хоҳлаган ўйинни кўрсатяптими ёки бунга қанча вақт керак?

- Йигитларга ҳам айтгандим, менимча, беш ўйиндан кейин жамоа ўйинини топиб олади ва мен ўйлаган футболни намойиш қилади. 

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадими ёки ҳужумкорликка эътибор бермадими?

- Рақиблар, албатта, ҳисобга қараб ўйнади. Танаффусда футболчиларга айтгандим, агарда гол уриб олсак, улар асабийлашишни бошлайди. Шу орқали "Локомотив" ҳужумга чиқишни бошларди. Улар барибир ҳисобга қараб ўйнашди. 

- Умумий савол. Жамоадаги мақсад қандай ва клубга эътибор қай даражада?

- Бу жамоани ўтган йили қўлимга олдим. Шароитга келсак, барчаси яхши. Молиявий томондан муаммо йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга келсак - ҳар ўйинда майдонга тушиб, ғалабага эришиш. 

- Дейлик, агарда ўйиндаги барча вазиятларда гол бўлганида ҳисоб қандай бўларди?

- Биз ғалаба қозонардик. 

- Маълумки, қорақалпоқ футболи ўзига яраша тарихга эга. Асосан яхши ҳужумчилар етиштириб чиқариш билан ёдда қолган. Масалан, Сиз бу борада ёрқин мисолсиз. Ундан кейин Азамат Алланиязов чиқди. Келажакда шу каби порлаб чиқадиган футболчиларни кўряпсизми?

- Бугун ўйнаган Руслан Қалмағанбетов. Унга вақт керак. Чунки у иккинчи лигадан чиққан бола. Арислан Юсупбаев ўйнади, 2003 йилги бола. Бугун яхши ўйин ўтказди. Шу болалар билан ишласа, келажакда яхши ҳужумчилар чиқади.

- Бугун Сизнингча, "Локомотив" Сиз кутган ўйинни намойиш қилиб бера олдими?

- "Локомотив"да мақсад бошқача. Уларда футболчиларнинг даражаси ҳам кучли. Лекин ўйиндан олдин йигитларга рақибни асабийлаштириш керак деб айтгандим. Вазиятларимиздан, пенальтидан гол ура олмадик. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси бошқача бўларди. Аммо "Локомотив" мен кутган ўйинни кўрсата олмади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика