RU

Последние новости

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  10 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами? Новости

"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?

"Ретро футбол" рукни орқали навбатдаги ўйинни ёдга оламиз.

2009 йил ОФК кубоги 1/4 финал доирасида Гонгконгнинг "Саут Чайна" жамоасига қарши кечган учрашувга тўхталишни лозим, деб топдик.

Фарғона клуби ўша йил "А" гуруҳида "Бусайтин" (Баҳрайн), "Ал Аҳад" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клублари билан кураш олиб боради. Фарғоналиклар 6та ўйиндан 11 очко тўплаб "Бусайтин" (12 очко) билан бирга кейинги босқичга чиқишади. Нимчорак финал баҳслари ўша пайтда битта ўйиндан иборат бўларди. "Нефтчи" гуруҳда иккинчи бўлгани учун "E" гуруҳида биринчи ўринни олган Суриянинг "Ал Мажид" клуби меҳмони бўлган. 26 майда бўлиб ўтган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча таймларида жамоалар гол ура олишмайди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган эди. Футбол лотореясида "Нефтчи" посбони Юрий Цой рақибнинг икки зарбасини қайтаришга муваффақ бўлиб қаҳрамонга айланган. Фарғоналиклар пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишганди.

Умумий ҳисобда 9та гол урилган баҳс якунида Фарғона шаҳри клуби 5:4 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Анвар Бердиев шу куни покер қайд этган бўлса, яна бир голга жамоа сардори Мансуржон Саидов муаллифлик қилган. "Саут Чайна" илк ўйинда таслим қилинганига қарамасдан "Нефтчи" жавоб баҳсида сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Сафарда урилган гол қоидасига кўра гонконгликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Ўша ўйин видеосини МАНА БУ ЕРДА кўриш мумкин. 

ОФК кубоги-2009. 1/4 финал, биринчи ўйин
"Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4
15 сентябрь 2009 йил. Фарғона, "Нефтчи" стадиони. 13500 томошабин.
Бош ҳакам: 
Маҳмуд Маъсуд (Ўмон).
Голлар: 
Мансуржон Саидов 5, Амбасса Жерард 32, Анвар Бердиев 33, Рамон 36, Квок Кин Ронг 40, Анвар Бердиев 44, Анвар Бердиев 80, Леандро Каррио 85, Анвар Бердиев (пен) 90
"Нефтчи": 16. Юрий Цой, 4. Максим Усмонов, 7. Мансуржон Саидов, 10. Анвар Бердиев, 11. Азиз Алижонов, 19. Шерзод Ҳакимов (9.Илья Коваленко, 57) (20.Тимур Исламов, 73), 22. Иқболжон Акрамов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 25. Азизжон Ибрагимов (2.Акмал Холиқов, 46), 26. Алишер Ҳолиқов, 29. Владимир Радкевич
Захирадагилар: 1.Ҳислат Чилматов, 5.Насим Шоимов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 12.Ғайрат Жумаев.
Бош мураббий: Юрий Саркисян.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика