RU

Последние новости

23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 23:14"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  2 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  7 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  1 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  31 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  13 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  2 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  21

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди? Новости

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

"Нефтчи" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида вақтида ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдиновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мавсумнинг дастлабки қисмини Эроннинг "Санат Нафт" клубида ўтказган футболчи эндиликда фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Янги жамоаси, таклиф ва форс ўлкасидаги фаолияти ҳақида Шароф Муҳитдиновнинг фикрларини тингладик. 

- Дастлаб Эрондаги фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз. Қандай таассуротлар қолди? Умуман, Эрон клублари бизнинг футболчиларга қанчалик мос?

- Эрондаги фаолиятим яхши ўтди, деб ўйлайман. Чунки олдимизга қўйилган вазифани бажардик. 

- У ерда узоқ вақт барқарор ўйнаб кетиш кўпроқ қайси омилларга боғлиқ?

- Биламизки, Эронда кўпроқ жисмонан ва кучга асосланган футбол ўйналади. Барқарор ўйнаб кетиш учун юқоридаги хислатлардан ташқари бироз вақт ҳам талаб этилади. 

- Эрон клуби фаолиятингиздаги тўғри қарор бўлдими? Кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, кўнглим тўлди. Мураббийлар, раҳбарият ҳам қониқди, деб ўйлайман. Улар менга яна шартнома таклиф қилишди. 

- "Нефтчи" таклифининг ўзига жалб қилган асосий томони нимада бўлди? Қайси фактор клуб чорловини қабул қилишингизда устунлик берди?

- Қандай жамоага келганимни, масъулиятни тушуниб турибман. "Нефтчи" – тарихий жамоа. Клуб олдига қўйилган вазифани бажаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги натижаларида кимнинг ҳиссаси кўпроқ бўлди?

- Бу натижалар шунчаки тасодиф эмас. Муваффақиятда барчанинг ҳиссаси бўлиши табиий. Мухлислар Фарғонада доим юқори ўринларни, ёрқин ғалабаларни кутишади. Уларсиз футбол қизиқ эмас. 

- Иккинчи даврада нима кутиш мумкин? "Насаф" билан совринли ўринларни эгаллагансиз, "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритгансиз. "Нефтчи" билан мақсадлар қандай?

- Мақсад – фақат юқори ўринлар. Биринчи даврадан мураббийни кўнгли тўлган, деб ўйлайман. Эндиликда тайёргарликни пухта олиб боришимиз шарт. Иккинчи даврада ҳам стадионга келганларни ғалабалар билан хурсанд қила оламиз. 

- "Нефтчи"га келиб қўшилишингиз тез юз берди. Яна таклифлар бормиди?

- Бошқа таклифлар бор. Аммо кўнглим "Нефтчи"ни танлади. Худо хоҳласа, бу жамоа билан ҳам соврин ютишни истайман. Ўтиш тезда юз берганига келсак, трансфер ойнаси очилди ва биз келишувга эришдик. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика