RU

Последние новости

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  22 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  38

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон Новости

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон

Футболда чемпионлик оддий натижа эмас – бу йиллар давомида йиғилган тажриба, туйғу, меҳнат, ирода, қийин дамларда ҳам синамаган жамоавий руҳ мевасидир.

2025 йил Фарғона футболи бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади. “Нефтчи” мавсум давомида барқарор ўйин, характер ва жамоавий бирлик кўрсатиб, мамлакат футболининг тепасига қайтди.

Бу чемпионлик бир ёки икки юлдуз билан эмас – ҳар бир позицияда ишонч қолдирган футболчилар ҳисобига келди. Қуйида “Нефтчи”нинг чемпионлик йўлида энг муҳим рол ўйнаган беш футболчи ҳақида сўз киламиз. 

Ботирали Эргашев - Дарвоза чизиғининг қалқони

Футболда дарвозабон – жамоанинг муҳим аъзосидир, акс ҳолда бутун тизим бузилиб кетиши мумкин. “Нефтчи”да бу вазифани Ботирали Эргашев мукаммал амалга оширди. Уни мавсум давомида кўп бора муқаррар голлардан сақлаб қоладиган қутқарувчи сифатида кўрдик.

Кипер жорий мавсумда 26 ўйин, 14 қуруқ беллашув, жами 16 гол ўтказиб юборди.

Булар рақам эмас – барқарорлик кўрсаткичидир. Эргашевнинг катта ўйинлардаги тажрибаси жамоага нафақат очко, балки ишонч ҳам бағишлади. Чемпионлик пойдевори айнан ундан бошланди десак, муболаға бўлмайди.

Йован Жокич – қора ишларни маромига етказди

Стадионда юлдузлар кўринса-да, ғалабани баъзан кўринмайдиган “қора меҳнат” қиладиганлар таъминлайди. “Нефтчи”да бу вазифани сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич зиммасига олди.

У: керакли паллада ҳимоя чизиғида ҳам ўйнади, рақиб ҳужумларини бузди, стандарт вазиятларда фаоллик кўрсатди ва энг муҳим ўйинларда ҳам голлар билан наф келтирди.

“Бухоро”га қарши сўнгги дақиқада урган голи, “Қўқон-1912”га қарши ҳал қилувчи ҳаракатлари чемпионлик йўлида очколарни жамғаришда самара берди. Жокич – “қора ишларни” юксак профессионаллик билан бажарган аскар бўла олди.

Жамшид Искандеров – жамоанинг дрижёри

Ҳар бир катта жамоада ўйин ритмини белгилаб берадиган “ақл” бўлади. “Нефтчи”да бу вазифа Жамшид Искандеровга юклатилди. У марказда темпни бошқарди, ҳужумни тезлаштирди, ҳал қилувчи узатмаларда ва жамоани тактик равишда онгли бошқарди. Ярим ҳимоячи 29 ўйин, 7 гол, 9 ассист қайд этди. Бу рақамлар унинг қандай даражада жамоа моторига айланганини кўрсатади. Левченко тактикаси айнан Искандеров орқали жонланди ва бундан “Нефтчи” фақат ютиб чиқди.

Икром Алибоев – қайтди ва чемпион бўлди

Жароҳатдан кейин катта футболга қайтиш – нафақат жисмоний, балки руҳан куч талаб қилади. Алибоев бу синовларни енгди ва яна етакчи сифатида майдонга қайтди. Гарчи у ҳужумга ихтисослашган бўлсада тактик футболда таянч ярим ҳимоясига ўтиб ҳам ўйнади. Ярим ҳимоянинг универсал футболчиси бўла олди.

Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига урган муҳим гол – унинг мавсумдаги энг ёрқин лаҳзаси бўлса керак. У навбатдаги мавсумда ҳам фарғоналикларнинг муҳим фигураси бўлиши кутилмоқда.

Зоран Марушич – Фарғонага чемпионлик руҳини олиб келган форвард

Ўтган мавсум “Насаф” билан чемпион бўлган сербиялик форвард бу йил кубокни Фарғонага олиб келди. Унинг майдондаги тажрибаси “Нефтчи” ҳужумига мувозанат ва ишонч қўшди. 22 ўйин, 8 гол — ва у гол урган бирор ўйинда “Нефтчи” мағлуб бўлмади. Марушичнинг тўғри позиция танлаши, босим остида хато қилмаслиги ва жамоага хос ўйин маданияти форвард сифатида унинг ҳақиқий қийматини кўрсатди.

Бу чемпионлик: фақат терма юлдузларига эмас, жамоавий интизомга, барқарор тизимга, характер, ва ўз фалсафасига охиригача ишонган бош мураббийга таянди. Майдоннинг ҳар бир нуқтаси ишончли қурилгани, хар бир футболчи ўз ролини сидқидилдан бажаргани “Нефтчи”ни яна ўзбек футболи чўққисига олиб чиқди. Бу – натижа эмас, йўл. Бу йўл эса ҳали охирламади, балки Осиё майдонларида давом этади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика