RU

Последние новости

00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  0 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  25 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0

"Нефтчи"нинг 16 нафар футболчи иштирок этган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ Новости

"Нефтчи"нинг 16 нафар футболчи иштирок этган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Суперлигага қайтган "Нефтчи" клуби бир неча кундан бери Тошкентда машғулотлар олиб бормоқда. Фарғоналикларнинг кечаги машғулотларини бевосита кузатиб бордик. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа машғулотида кеча жами 16 нафар футболчи иштирок этди. Янги келган Лутфулла Тўраев собиқ жамоаси билан хайрлашиб келиш учун жавоб олгани боис иштирок этмаган бўлса, дарвозабонлардан бири Акбар Тўраев жароҳат сабаб кеча кўриниш бермади. Бундан ташқари, Дониёр Нарзуллаев ҳам "Насаф" таркибида "Қўқон-1912"га қарши баҳсда олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани боис кеча чигалёзди машқлардан сўнг индивидуал тарзда шуғулланди ва тўп билан ишламади.


Бош мураббийнинг сўзларига кўра, тез орада Александр Йешич Тошкентдаги йиғинга келиб қўшилади. Дарко Станоевич, Даниэль Стойкович ва яна бир ўйинчи Туркиядаги йиғинда жамоага келиб қўшилади. Бундан ташқари, жамоа 2 нафар янги футболчини жалб қилишни мўлжалламоқда.

"Нефтчи" жамоаси 16 январь санасида "Бухоро"га қарши назорат учрашуви ўтказади. Беллашув Тошкентдаги "Чиғатой" ўқув базасига қарашли сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Ўйин 11:00да старт олади.

Бироздан сўнг "Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан видеолавҳа ва жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийи Дурбек Умаралиев билан суҳбатни томоша қилишингиз мумкин.

"Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов



"Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика