RU

Последние новости

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  0 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  4 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью Новости

"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью

Фарғона вилояти футболини яхши биладиганлар учун Тома Табатадзе исми аллақачон таниш бўлиб улгурган.

 Бир неча мавсумдан бери Ўзбекистонда тўп тепаётган грузиялик ҳужумчи "Навбаҳор" ва "Нефтчи" сафида майдонга тушди. Биринчи даврадан сўнг "Нефтчи" билан хайрлашган футболчи иккинчи даврани қаерда ўтказиши ҳақида ҳам ўйлаяпти. Биз Тома билан унинг кетиши, Суперлигадаги таассуротлари ва келажак режалари ҳақида суҳбатлашдик.

— "Нефтчи" клубини тарк этиш ҳақида қарор қандай қабул қилинди? Бу қарор сиз томонингиздан чиқдими ёки клуб ташаббус кўрсатдими?

— Қарор икки томонлама қабул қилинди. Клуб раҳбарияти билан очиқчасига гаплашиб олдик, мавжуд вазиятни холис баҳоладик ва бу босқичда кетиш ҳам мен, ҳам жамоа учун тўғри қарор бўлади, деган хулосага келдик. "Нефтчи"га менга ишонгани ва имконият бергани учун миннатдорман. Бу клубни доим ҳурмат қиламан.

— "Нефтчи"да ўйнаганингиздан қандай таассуротлар қолди? Мухлислар ва жамоадаги муҳит ҳақида нима дейсиз?

— Фақат илиқ хотиралар қолган. "Нефтчи" — катта тарихга эга клуб, мухлислари эса жуда содиқ ва футбол билан яшайдиган инсонлар. Ҳар бир ўйинда, уйда ҳам, сафарда ҳам уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Жамоада ҳам яхши муҳит бор эди, дўстона муносабат ҳукм сурарди. Ҳар бир кун учун жамоадошларга миннатдорман.

— Ҳужумда рақобат даражаси қай даражада эди? Асосий таркибдаги ўрнингизни сақлаш қийин бўлдими?

— Ҳар қандай клубда рақобат бўлади, айниқса ҳужум чизиғида. Бу футболда одатий ҳолат. Менимча, рақобат футболчини ривожлантирувчи асосий омиллардан. Албатта, осон кечмаган пайтлар бўлди, лекин ҳар куни машғулотларда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.

— Фаолиятингизни иккинчи даврада қаерда давом эттирмоқчисиз? Ўзбекистонда қолиш нияти борми?

— Ҳозирча бир неча вариантларни кўриб чиқяпман. Ўзбекистондан ҳам, хориждан ҳам таклифлар бор. Қаерда менга ишонч ва мотивация кучли бўлса, ўша ерда фаолиятимни давом эттираман. Ўзбекистон менга яқин бўлиб қолган, шу боис бу ерда қолиш эҳтимоли ҳам бор.

— Сизни футболда нима мотивация қилади? Ҳар куни майдонга чиқишга куч-ғайратни қаердан оласиз?

— Футболга бўлган муҳаббат — менинг асосий мотивациям. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилганман ва ҳар бир ўйин — шу орзуни яна қайта жонлантириш имконияти. Шунингдек, оилам, айниқса қизим — менинг таянч ва илҳом манбаим. Улар учун мен фахрли намуна бўлишни хоҳлайман.

— Биринчи даврадаги энг оғир ва энг ёқимли ўйинлар қайсилар бўлди?

— Аслида, ҳар бир мағлубиятли ўйин оғир бўлади. Лекин Кубокдаги бир ўйинни айтиш мумкин: мағлубият кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум қилди. Бундай ўйинлар хотирада қолади, чунки муҳим имконият қўлдан бой берилганини ҳис қиласан. Энг ёқимли пайт эса биринчи давранинг охиридаги ўйин бўлди, у ерда жарима зарбасидан тўп киритдим. Бундай лаҳзалар иштиёқ беради.

— Фарғона водийсидаги иккала етакчи жамоа — “Навбаҳор” ва “Нефтчи”да ўйнадингиз. Сизнингча, водий клубларида ўйнашдаги энг катта қийинчилик нимада? Молиявий ҳолатми, мухлислар босимими, ёки бошқа нарсами?

— Водий жамоаларида ўйнаш — бу доим катта масъулият. Бу ерда мухлислар жуда эҳтиросли, улар ҳар бир ўйиндан натижа кутарди. Бундай босим бор, лекин у фойдали — сизни ҳар доим кўпроқ ишлашга ундайди. Албатта, молиявий муаммолар ҳам бор, бу ҳар бир клубда бўлиши мумкин. Лекин мен учун асосийси — жамоадаги муҳит ва ишга бўлган муносабат.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

+2   
17 июл 09:47:23
Ўзбек футболининг муҳлиси
Фақат Ўзбекистон Суперлигаси эмас, бирор жойга борсанг ҳам қойиллатмайсан. Илтимос, бошқа давлатда ўйнайвер
+2   
17 июл 09:31:14
ABC
Зур булибди кетгани,Одил Ахмедов айтганди бази уйинчилар пул ун у камандадан бу камандага кучиб утадиган деб шулар хакида гапирганди
   
17 июл 18:06:16
BXZ BXZ
Мани тахминимча футболдан ку́ра ку́прок пулни у́йлайдиган футболчи яна билмадим .
   
17 июл 09:06:14
Шухратжон Муйсинович
Омадини берсин.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика