RU

Последние новости

02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  4 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  10 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  0 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  11 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  35 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  15 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди Новости

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлигада давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган "Нефтчи" кеча иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди.

Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғуломҳайдар Гулямов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0. Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Нефтчи" ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар:
Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)

"Нефтчи": 

(Биринчи бўлим)
35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.

(Иккинчи бўлим) 

35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов (33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Рейтинг: +10   

Комментарии

   
25 мар 13:01:11
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 13:01:05
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 07:30:41
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИГА Суперлига ўйинларида ғалабалар бардавом бўлсин!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика