RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

"Нефтчи" устози: "Бугунги ўйин жамоамиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлди" Новости

"Нефтчи" устози: "Бугунги ўйин жамоамиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлди"

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Нефтчи» клублари ўртасидаги ўйиндан (3:1) кейин ўтказилган матбуот анжумани ўтказилди.

Унинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов иштирок этди.

“Бугунги ўйин жамоамиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлди, том маънода "Навбаҳор" футболчилари бугун маҳорат бўйича устун келишди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида футболчиларимиз кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Чамаси 30-дақиқаларгача яхши ўйин ташкил этаётган эдик, аммо ўтказиб юборилган гол жамоамиз аъзоларини руҳан синдириб қўйди.

Иккинчи бўлимда шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Албатта "Навбаҳор"га қарши очиқ футбол намойиш этиш қийин, шундан келиб чиқиб қарши ҳужумларга таяниб ўйнадик. Жамоамиз аъзолари асосан ёшлардан иборат, шундан келиб чиқадиган бўлсак, бугун уларга кўплаб вазиятларда тажриба етишмади. Биз бугун мавжуд имкониятимиздан келиб чиқиб ўйин ташкил этдик. Шуни унутмаслик керак, "Нефтчи" ПРО-Лигада ўйнайди. Бу футбол, унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради.

Ҳа бугун футболчиларимизда ўйин давомида ҳаяжон кузатилди. Исломбек Каримов баъзи вазиятларда ўйинни ўзига олди, баъзи вазиятларда эса ўйини чиқмади. "Нефтчи"нинг айрим асосий таркиб футболчилари ОТМларга кириш учун имтихон жараёнида иштирок этганликлари туфайли ўйинолди машғулотларимизда иштирок эта олишмади. Балки шунинг учундир ўйин давомида жамоамиз аъзоларида чарчоқ аломатлари сезилди.

Фаррух Турдалиевни нега туширмадим? Бизда ким тайёр бўлса, ўша ўйнайди. Райимжонов бўлсин, Турдалиев бўлсин, жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, асосий таркибга киритилади" - дейди Абдусамад Дўрмонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика