"Нефтчи": Кечаги машғулотдан фотомақола
11 мар 2016 07:51
Новости
"Нефтчи": Кечаги машғулотдан фотомақола
10 март куни тушдан сўнг “Истиқлол”да шуғулланган Фёдоров шогирдлари “Навбаҳор”га қарши баҳсга жиддий тайёрланишмоқда. Мурод Бобожонов ҳам умумий гуруҳга қўшилди. Бахтиёр Ёқубов эса хамон якка гуруҳ бўлиб шуғулланяпти. Қуйида жамоанинг машғулотларидан тайёрланган фотомақоларини томоша қилишингиз мумкин.


Жаҳонгир Меҳмонов – мехнаткаш ҳимоячи.
Ўткир Юсупов тўпга зарба бермоқда.

Мансур Саидовни ҳам “Навбаҳор”га қарши майдонга қайтиши кутилмоқда. 
Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров йигитларга навбатдаги машқлар борасида кўрсатма беряпти.

Ҳужумчи Мурод Бобожонов машғулотда анча фаол. Барча ҳужумчиларимиз қатори ундан ҳам "Водий дербиси"да гол кутиб қоламиз!

Кўриб турганингиздек, чимнинг ҳолати ёмон эмас.


Алексей Естафеев ва Абдусамад Дўрмонов

Алишер Саматов ёш жамоадоши Мухсин Убайдуллевга қарши...
Насиб қилса, Бахтиёр Ёқубовни "Локомотив"га қарши 3-тур ўйинида майдонда кўрамиз.

Машғулотлар чоғида Дамир Низанов бурчак тўпи тепмоқда

Фотомақолани Ҳожиакбар Жабборов тайёрлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии