RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  146 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  5 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  63 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  24 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар Новости

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар

Бугун Фарғонада 2022 йилги Суперлига учрашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган икки жамоа - Фарғонананинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари ўртасида Про-лиганинг 21-туридан олган ўйин бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз, мазкур учрашув олдидан Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди. Таниқли эстрада юлдузлари ва санъаткорларнинг чиқишлари 3 йиллик танаффусдан сўнг севимли жамоалари яна Суперлигага қайтган фарғоналик мухлисларнинг кайфиятларини янада кўтарди, деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

Ниҳоят, бир соатдан кўпроқ давом этган концерт дастуридан навбатдаги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар – "Нефтчи" ва "Динамо" вакиллари майдонга тушиб келишди.

Учрашув аввалида ҳар икки клуб вакиллари жамоавий суратга тушдилар.

Камераларимиз нигоҳида "Нефтчи" ва "Динамо" клублари мураббийлар штаби вакиллари.

"Нефтчи" - "Динамо" учрашувини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш учун жуда кўплаб мухлислар ташриф буюришди ва севимли жамоаларини тинимсиз олқишлаб туришди.

Бу борада "Нефтчи" фан клуби вакиллари жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Фарғоналик мухлислар ўйин давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, алоҳида баннер кўтаришди.

Шунингдек, "Нефтчи"нинг афсонавий бош мураббийи Юрий Саркисян учун ҳам мухлислар томонидан эҳтиром кўрсатилган.

Таъкидлаш жоиз, Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" баҳси ҳақиқий байрамона кайфиятда ўтди. Сайтимиз ижодкорлари ва кузатувчилари номидан ҳар икки жамоа мухлисларини Суперлига йўлланмаси билан муборакбод этамиз.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус.


-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Бекзод Арипов

"Нефтчи" - "Динамо" 2:1

Голлар: пенальти Шерзод Каримов 71', 90' – Рўзимбой Аҳмедов 73'

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 17.Абдуллоҳ ОЛимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 80.Александр Ешич, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Собит Синдаров, 10.Сардор Абдунабиев, 11.Иззат Абдуллаев, 14.Шерзод Каримов, 25.Сарвар Солиев, 33.Тоҳиржон Шамшитдинов, 77.Жасурбек Абдулбеков, 94.Достон Тошматов.

"Динамо": 35.Аслонбек Аҳроров, 2.Дмитро Сидоренко, 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Рўзимбой Аҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов, 17.Темур Исмоилов, 18.Шокир Йўлдошев, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 77.Сардор Эминов.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 9.Тимур Усмонов, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Сирож Мелиев, 19.Ислом Шарипов, 22.Ғолибжон Сарибоев, 23.Акмал Козимов, 88.Олег Марчук.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика