RU

Последние новости

14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  0 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  5 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  12 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  20 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  16

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Шўртан” 3:2 Новости

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Шўртан” 3:2

Бугун Қарши шаҳридаги “Насаф” ПФК базаси ҳудудидаги футбол майдонида Қашқадарё воҳасининг икки номдор жамоаси ўзаро назорат учрашувини ўтказишди.
Мазкур жамоалар анъанасига кўра, ушбу учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлсада, қизиқарли ва муросасиз кечди.

Учрашувдаги ҳисобни дастлаб “Насаф” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Илҳом Шомуродов очди, бу учрашувнинг 15-дақиқасида рўй берди – 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, “Насаф”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва айни пайтда “Шўртан” жамоаси сафида кўрикдан ўтаётган Мирзакамол Камолов ўртадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг 25-дақиқасига келиб, яна Илҳом Шомуродов ўзини кўрсатди. У ўз ҳисобига яна бир голни ёзиб қўйди – 2:1.

Учрашувнинг чамаси 34-дақиқаларига келиб, “Шўртан” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб қолишди, дарвозабонимиз Элдор Тожибоев ҳакам томонидан ўйиндан четлатилди.

“Шўртан” жамоаси тўпурари Виктор Клишин биринчи бўлим сўнгги 44-дақиқасида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда Мухтор Қурбонов таркибда бир қанча ўзгаришларни амалга оширди (қуйида маълумот бераяпмиз) бу албатта ўйинда сезиларли ўзгаришни юзага келтирди.

Учрашув сўнгги дақиқасигача 2:2 ҳисоб сақланиб турди. 89-дақиқага келиб, дарвозамиз томон белгиланган пенальтини иккинчи бўлимда майдонга тушган “Насаф”нинг ёш футболчиси Дилшод Хушбақов голга айлантирди ва ўз жамоаси ғалабасини таъминлаб берди.

Шундай қилиб, назорат учрашувида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Бу назорат учрашуви ўтаётган йилннинг “Шўртан” иштирокидаги сўнгги учрашув эди.

Футболчилармизга энди 28 декабрдан қисқа муддатли танаффус берилади.

“Насаф” сафида янгилардан муқаддам “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган, Олександр Коблаш бугунги назорат учрашувида майдонда ҳаракат қилди.

Назорат учрашуви
 “Насаф” – “Шўртан” 3:2
Голлар:
Илҳом Шомуродов 15, 25, Дилшод Хушбақов 89 (пенальтидан) – Мирзакамол Камолов 20, Виктор Клишин 44(пенальтидан).

Ҳакамлар:
Наим Қосимов, Артём Калинин, Фарход Набиев.

“Насаф” (биринчи бўлим): Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян (с), Олександр Коблаш, Илҳом Шомуродов, Лазиз Убайдуллаев.

“Шўртан”:
Элдор Тожибоев (Роман Абдулов 35), Жамол Отақулов (Шахзод Маннонов 70), Хусниддин Ғофуров (Олим Каримов 46), Шавкат Насибуллаев, Араек Бабаев, Маъмур Султонов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Мирзакамол Камолов (Элёр Интизомов 59), Виктор Клишин (Аббос Омонов 46) , Самандар Шодмонов, Умар Эшмуродов.

Заҳирадагилар: Аббос Омонов, Шахзод Маннонов, Олим Каримов, Ислом Каримов, Элёр Интизомов, Роман Абдулов.

Четлатиш: Элдор Тожибоев 35.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика