RU

Последние новости

23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  182 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  3 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  16 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10

Наврўз Алимов гол урди ёхуд “қизиллар”га қарши “кўклар” (фото) Новости

Наврўз Алимов гол урди ёхуд “қизиллар”га қарши “кўклар” (фото)

“Нефтчи” билан бўладиган 11-тур учрашувига тайёргарлик кўраётган жамоамиз футболчилари бугун ўзаро ўйин ўтказдилар.
“Қизиллар” ва “Кўклар” ўртасидаги бахс “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтди.


“Қизиллар”: Р Матнизов (А Бакланов), Д Турсунов, Ж Кимсанов, О Мамажонов, Н Қўзибоев, А Олимов, Н Отақўзиев, А Нурбоев, Б Акрамов, О Зокиров, Ф Хасанбоев.

“Кўклар”: Ғ Хасанов, М Зокиржонов, А Зиявиддинов, И Маликжонов, И Ильин, А Маматхўжаев, О Хайдаров, Н Алимов, А Юсупов(А Соипов), М Қурбонов(С Қахоров), О Рустамов.

DSC_3863 copy copy

 

Учрашувни фаол бошлаган “кўклар” 9-дақиқада Наврўзбек Алимовнинг узоқ масофадан берган зарбаси эвазига ҳисобни очишди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг рақиблар ҳам аста-секин ҳужумга ўта бошлашди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Н Отақўзиев – Б Акрамов комбинациясидан сўнг, Баҳодир чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа биринчи бўлим 1-1 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг 2-бўлимида “кўклар” таркибида 2 та ўзгариш амалга оширилди. Миржалол Қурбонов ўз ўрнини Сардор Қоҳоровга бўшатиб берган бўлса, А Юсупов ўрнига А Соипов майдонга тушди. “Қизиллар”да эса дарвозани Р Матниязов ўрнига А Бакланов қўриқлади.

Иккинчи бўлимни фаол ўтказган қизил формалилар яна иккита гол уришга эришдилар. Н Отақўзиев дарвозабондан қайтган тўпни голга айлантирган бўлса, Б Акрамов ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб ўз дублини расмийлаштирди.

Шу тариқа ўзаро ўйин 3-1 ҳисобида “қизиллар”нинг ғалабаси билан якунланди.

DSC_3851 copy copy

DSC_3865 copy copy

DSC_3866 copy

DSC_3876 copy copy

DSC_3906 copy copy

DSC_3882 copy copy

DSC_3895 copy copy

Рейтинг: -28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика