RU

Последние новости

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

"Навбаҳор"нинг "олтин йигити" Рашид Ғофуров бугун 42 ёшга тўлди Новости

"Навбаҳор"нинг "олтин йигити" Рашид Ғофуров бугун 42 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Наманган футболи тарбияланувчиси, 1996 йили "Навбаҳор" таркибида Ўзбекистон чемпиони, шунингдек беш карра бронза медали соҳиби бўлган Рашид Ғофуров 42 ёшга тўлди.

1977 йилнинг 26 сентябрь куни дунёга келган Рашид Ғофуров катта футболдаги илк қадамини Тошкентдаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол тўгарагида қўйган. 1995 йилда пойтахтнинг "Чилонзор" жамоасида илк профессионал шартномасига эга бўлган. 1996 йилги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаган бугунги қаҳрамонимиз ўша йилнинг ўзидаёқ фаолиятидаги ягона Ўзбекистон чемпионлигига эришади. Ҳақиқатан ҳам, "Навбаҳор"нинг 1996 йилги таркиби жуда кучли эди. Таркибда Эдуард Мамотов, Дмитрий Башкевич, Дмитрий Батинков, Фарҳод Магометов сингари юлдуз футболчилар тўп тепган. Ғофуров ўн мавсум давомида садоқат билан наманганликлар шарафини ҳимоя қилади. 

Ярим ҳимоячи 2006 йилда Муборакнинг "Машъал" жамоасига кўчиб ўтган. 2007 йилдан "Қурувчи" ("Бунёдкор") жамоасида ўйнаган. Айнан 2007 йили "Қурувчи" билан мамлакат вице-чемпионига айланган. Ўзбекистон Кубогининг "лой жанги" деб ном олган ҳал қилувчи финал учрашувида майдонга тушган. 1998-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлган.    

- Бразилиялик мутахассис Убиража Вега Да Силва "Навбаҳор"даги ўйинларимни кузатиб, 1998 йилги Осиё ўйинлари олдидан мени якуний таркибга киритганди. Очиғи, кутмагандим. Чунки рақобат жуда кучли эди. Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Сергей Лебедев, Степан Атоянлар билан ёнма-ён тўп суриш бахт эди, - дея эслайди терма жамоадаги илк даврини бугунги қаҳрамонимиз.   

Рашид Ғофуров футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббийликда ўзини синаб кўришга қарор қилди. Аввалига "Бунёдкор" жамоасида селекционер мураббий, кейин эса "Навбаҳор"да бош мураббий сифатида ишлади. 

- Мураббийликни босқичма-босқич босиб ўтишга қарор қилиб, илк бор ўзимни болалар футболида синаб кўрдим. Мактабда ҳам ўқишни энг аввало алифбедан бошлайдилар. Мен ҳам шу йўлдан бордим. Футболчилик фаолиятим якунлангач, сўнгги клуби бўлиб қолган “Бунёдкор”да қолиб ишлаш таклифи тушди. Академияда турли ёшдаги гуруҳларни шуғуллантирдим. Кейин ўзим чемпион бўлган “Навбаҳор”га бош мураббий сифатида таклиф этилдим. Мураббийлик фалсафам қандай? Энг аввало, жамоада тартиб-интизом бўлишини истайман. Оиладами ёки исталган соҳада биринчи ўринда тартиб бўлмоғи лозим. Акс холда мақсадга эришиб бўлмайди. Юлдуз даражасидаги ўйинчи бўлсин, интизомга амал қилмаса, жиддий чора кўришга одатланганман. Шунингдек, ҳужумкор футбол тарафдориман, - дейди Р.Ғофуров.


Рашид Ғофуровга ҳавас қилиб, эргашиб, унинг укаси Мирзоҳид Ғофуров ҳам футболни касб сифатида танлади. У бугунги кунда акаси сингари "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қиляпти. 

- Келажакдаги режаларим қандай? Бор умидим фарзандларимдан. Мен чиқа олмаган чўққиларни улар забт этишсин. Ҳозир ўғилларим тўп сураётган майдонлар, кийиниш хоналарини кўриб, очиғи ҳавасим келади. Улардан талаб этиладиган нарса фақат роҳатланиб футбол ўйнаш, холос. "Навбаҳор"да укам ўйнаяпти, унга вақтида керакли маслаҳатларимни бериб тураман, - дея сўзлари якун ясади Рашид ака. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Рашид Ғофуровни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика