RU

Последние новости

00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  3 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  14

"Навбаҳор"нинг 11 футболчисида коронавирус аниқланди. Клуб ёшлар жамоаси билан бўлса ҳам АГМКга қарши ўйнамоқчи. Диёр Имомхўжаев нима дейди? Новости

"Навбаҳор"нинг 11 футболчисида коронавирус аниқланди. Клуб ёшлар жамоаси билан бўлса ҳам АГМКга қарши ўйнамоқчи. Диёр Имомхўжаев нима дейди?

Наманганнинг "Навбаҳор" клубининг бир қатор футболчиларидан коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Навбаҳор»нинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

«Машъал»га қарши ўйиндан сўнг «Навбаҳор» футболчилари коронавирусга тест топширишган. Натижада жамоанинг 11 нафар футболчисида вирус аниқланган. 4 ойдан бери Наманганда соғлом юрган «Навбаҳор» футболчилари марказлашган чемпионат сабаб, вирус юқтириб олишди. Бунга энди ким жавоб беради?", - деб ёзилади клуб мухлислар клуби телеграм каналида.

Шундан кейин «Навбаҳор» мухлиси Фарҳод Умаралиев қуйидаги постни жойлади:

«Навбаҳор»нинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқланганини эшитган кўплаб мухлислар шок ҳолатига тушиб қолишди. Бизнинг каналимиздан ушбу хабар чиқди. Бошқа админлар каналга чиқаришган экан. Ўзим ҳам хабарни каналдан кўриб, дарҳол раҳбарият билан боғландим ва мазкур хабар рост эканлигини тасдиқлашди. Эртанги ўйин ўтказилишини ёки ўтказилмаслиги борасидаги саволимга Биз керак бўлса, ёшлар жамоамиз билан АГМКга қарши баҳсни ўтказамиз. ПФЛ регламентини бузмоқчи эмасмиз, лекин сўнгги қарорни ПФЛ қабул қилади деб жавоб беришди.

Наҳотки ПФЛ эртанги ўйин ўтказилишига рухсат берадими? «Навбаҳор» жамоамиз «Сурхон» билан ўйин ўтказиш учун Намангандан Тошкентга боради ва рухсат берилмагани учун яна Наманганга қайтиб келади. ПФЛ ҳар томонлама адолатли қарор чиқаради деб умид қиламан.

Шу ўринди раҳбарият айтган гаплари менга жуда ўзгача таъсир қилганини таъкидлаб ўтишим жоиз. Албатта яхши томондан. Ушбу гапларни эшитгач, биз учун «Навбаҳор» чемпион бўлгандек бўлди. Жамоам билан фахрланиб кетдим. Агар эртага ёшлар жамоамиз билан ўйин ўтказилса, йигитлар бўш келманг, бутун Наманган сизларни қўллаб-қувватлайди. Худо хоҳласа, мухлисларга ижобий натижани тухфа этасизлар. Биз «Навбаҳор» билан фахрланамиз", - деб ёзади Фарҳод Умаралиев ўз каналида.

Бу орада ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаевнинг телеграм каналида қуйидаги пост чиқди:

"Суперлига дастлабки 3 турдан кейин тўхтаганди.

Шу билан мусобақа июнь ойи ўртасида СЭС билан келишилган йўриқнома асосида қайта тикланди. Барча карантин қоидаларига риоя қилди. Бироқ мамлакатдаги мураккаб ҳолат футболни ҳам четлаб ўтмади. Оқибатда лига 9-турдан кейин яна тўхтади.

Мусобақа бу сафар йўриқнома эмас, унинг асосида ишлаб чиқилган регламент асосида ўтиши клубларга расман маълум қилинди. Бунда ўйинлар қандай ҳолатларда тўхталиши аниқ кўрсатилган. Мураббийлар, клублар раҳбарлари унинг талабларини қабул қилган. Хусусан, Навбаҳор вакили барчага мурожаат билан чиқиб, 11 футболчи қолса ҳам, мусобақани давом эттиришга чақирган. Регламент бўйича клубнинг 18 соғлом вакили бор вақтда учрашувлар давом этади. Қайд этиш керак, ҳар бир клуб энг камида 40 нафардан футболчини рўйхатдан ўтказган.

Маълумот учун, Бунёдкор стадионидаги йиғилиш 3 август куни бўлиб ўтган. Унда ЎзПФЛ мусобақаларни давом эттириш учун 2 хил вариант таклиф этган. Клублар эса ўзаро келишиб, марказлашган мусобақа вариантида тўхталган. Ўйинлар вақтининг тиғиз экани, самолёт ва поездлар қатнови тўхтатилгани боис клублар шундай қарорга келган. Махсус комиссиянинг карантин талабларини юмшатиш борасидаги баёноти эса 12 август санасида эълон қилинди, ҳудудлараро автотранспорт қатновига эса 17 августдан рухсат этилди.

Сир эмаски, бирор мусобақага тайёргарлик камида икки-уч ҳафта олдин кўрилади. 12 августга қадар карантин юмшайдими ёки йўқ – ҳеч ким билмасди. Ҳар 3-4 кун оралиғидаги ўйинларни эса юмшатилган тартибсиз уй-сафар тизимида ўтказиш барчага қийинчилик туғдирарди.

Марказлашган ўйинлар учун нима сабабдан Тошкент ва унинг вилояти лойиқ кўрилгани аввалроқ тўлиқ тушунтириб берилган, маълумотни шу каналнинг ўзидан ҳам топишингиз мумкин", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев ўз каналида. 


Эслатиб ўтамиз, АГМК - "Навбаҳор" учрашуви 25 август куни соат 19:00да "Локомотив" стадионида бошланиши лозим.

Рейтинг: -31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика