RU

Последние новости

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  0 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади Новости

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади

Теги :  Навбаҳор
Ўтган мавсумда бронза медали соҳибига айланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси якунланган мавсумда 9-ўрин билан кифояланди.

Албатта, ушбу салбий натижа клуб раҳбариятини қониқтирмаганлиги аниқ. Шу боис, жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмоқда. Хабарингиз бор, 17 декабрдан қишки трансфер “ойнаси” очилди ва 2020 йилнинг 7 мартигача давом этади. Мазкур вақт оралиғида “Навбаҳор” мураббийлар штаби бир қатор маҳаллий ва хорижлик маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларни кўрикдан ўтказиб, улардан маъқул келганлиги билан шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда, “лочинлар” янги мавсумга тайёргарликни 2020 йилнинг 7 январидан бошлашади. Машғулотларга жамоа бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилик қилади. Канчельскис Наманганга 6 январь куни етиб келади.

7 январдан бошланадиган машғулотларда бир қатор маҳаллий футболчилар билан биргаликда 15 нафар хорижлик ўйинчиларнинг ҳам кўрикдан ўтишлари кутилмоқда. Мазкур футболчилар Россия, Украина, Голландия, Македония, Испания, Португалия, Сербия ва Миср мамлакатларидан юртимизга ташриф буюришади.

Ўз навбатида шуни ҳам қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” таркибини расман россиялик ҳужумчи Александр Касьян тарк этди. Қолган футболчиларнинг тақдирларига эса кейинчалик ойдинлик киритилади.

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика