RU

Последние новости

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  2 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  31 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  16 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

“Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот Новости

“Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот

2021 йил 7 апрель куни Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашуви ўтказилди.

Учрашув соат 18:30да бошланиб, соат 20:25 да (қўшиб берилган вақт ҳисобига) тугади.

Ўйингоҳга жами 15 800дан ортиқ мухлислар ташриф буюрди.

Учрашув давомида, ўйиннинг сўнгги 89-дақиқасида “VAR” тизими орқали “Навбаҳор” футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, “1-2” ҳисобида “Пахтакор” футбол жамоаси ғалабаси билан якунланганлиги “Марказий” ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди.
Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талофат ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинди ва Давлатобод туман ИИБга олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика