RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  6 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  25 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Навбаҳор" ва "Насаф" мураббийлари ўйинга тўғри тактика танлади. "Пахтакор"да компактлик йўқ" — Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги старти мутахассис нигоҳида Новости

"Навбаҳор" ва "Насаф" мураббийлари ўйинга тўғри тактика танлади. "Пахтакор"да компактлик йўқ" — Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги старти мутахассис нигоҳида

Куни кеча ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбек клублари старда турли натижалар қайд этишди. Саудия Арабистонига сафар қилган ОКМК (0:3) йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса, "Навбаҳор" (1:1) кучли рақиб майдонида бир очкони қўлга киритди. "Насаф" эса Иорданиядан ортга уч очко билан қайтди (1:0). "Пахтакор" (0:3) уйда "Ал Айн"дан зарбани қабул қилиб олди. Мазкур учрашувлар ҳақида "шерлар"нинг собиқ устози, айни пайтда Ўзбекистон U-15 терма жамоасида маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди 

"Пахтакор"

— Албатта натижа боз устига уйда, бундай таркиб билан шунчаки дахшат. "Ал Айн"га эътибор беринг, улар хотиржам ўз футболини ўйнамоқда, прессинг қилмоқда. "Пахтакор" ҳам босим қилди. Лекин бу етарли бўлмади. Рақиб жамоа ўйинидаги чизиқлар орасида боғламларга қаранг. Ўйинда компактлик бор. Энг муҳими босимсиз, паслар билан ҳаракат қилишяпти. Бизнинг футболчиларимиз ҳам ёмон эмас, лекин босим қилинганда тўпни йўқотиб қўйишмоқда. Компактлик йўқ, ҳаммаси ўқилгандек таассурот қолдирди.

"Навбаҳор"

— Мураббий ўйинга тўғри тактика танлади, деб ўйлайман. Масалан ҳимояга эътибор қатарган ҳолда, ҳужумда имкониятни кутиб ўйнаш менга ёқмайди. Лекин бошқа томондан олиб қаралганда "Ал Ҳилол" билан қандай қилиб очиқ футбол ўйнаш керак? Улардаги ижрочилар берилган яримта имкониятдан ҳам фойдаланиб кетади. Юқорида айтганимдек тактика иш берди. "Навбаҳор" футболчилари нимани истаётгани маълум бўлди, муҳим дурангга эришишди. Бу томондан мураббийни ва жамоани олқишлаш керак.

ОКМК

— Ўйин бошидаги иккита гол жамоага руҳий томонлама таъсир кўрсатди. "Ал Иттиҳод" эса ОКМК футболчиларида ўзига ишонч йўқлигини пайқади ва бундан унумли фойдаланиб қолди. ОКМКнинг рақиби жуда кучли жамоа эди. "Ал Иттиҳод" кўрсатган ўйин менга ёқди. Айтганимдек, 2та голдан сўнг футболчиларнинг руҳи тушиб кетди. Албатта жамоа ўз ўйинини кўрсатишга уриниб кўрди. Аммо кўп нарса таркибдаги ижрочиларга ҳам боғлиқ. Мураббий ҳам шуни тушунган ҳолда ҳимоядан ўйин қуришга ҳаракат қилди. Биласизми, вазият ортда қолгандан сўнг гапириш осон. Уни майдонда ҳис қилиб кўриш икки карра қийин. 

"Насаф"

—"Насаф"нинг рақиби "Ал Иттиҳод" сингари кучли ижрочиларга эга эмасди. Шунга қарамай осон бўлмади, дея оламан. "Насаф" тўғри ўйнади. Қаердадир ҳужумга чиқди, қайсидир паллада ўйиндан келиб чиқиб ҳимояда ҳаракат қилди. Бу жамоа коллектив яхши, мураббийига ортиқча таъриф шарт эмас. Улар компактни ўйин кўрсатади. Бир сўз билан айтганда Рўзиқул Бердиев жамоани ҳар хил вазиятга тайёр ҳолда майдонга туширади. Унинг иши жамоада кўриниб турибди. Коллектив ҳам аҳил эканлиги маълум. Жамоани ўйинига қараб коллектив қандайлигини яққол сезиб олиш мумкин. Футболчилар, мураббийлар бир оила ва аҳил бўлса, исталган услубда натижа қилиш мумкин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика