RU

Последние новости

11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  8 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади Новости

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги - саккизинчи назорат – синов баҳсини бугун Норвегиянинг “Эйдсвольд” (Терн) жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйиннинг 15-дақиқасида норвегияликлар  "Навбаҳор" дарвозасига тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Пенальтини эса Амирбек Жўрабоев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1.

Натижада танаффусга ҳар икки жамоа аъзолари 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, футболчилар ундан самарали тарзда фойдалана олишмади.

Натижада 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Сардор Теляков, Абдулҳай Исмоилов, Ҳусайн Эргашбоев, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Комил Тожиддинов, Хуршид Мухторов.   

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йиғин давомида наманганликлар 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур назорат - синов баҳсларида “лочинлар” Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1, Арманистоннинг “Уэст” клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0, Қозоғистоннинг “Жетису”, Грузиянинг “Самтредиа” ва  Норвегиянинг “Эйдсвольд” клублари билан бўлган ўйинларда 1:1 ҳисобларидаги дурангга имзо чекишди.

"Навбаҳор" бўлиб ўтган 8та баҳснинг фақатгина биттасида - Грузиянинг “Динамо” (Батуми) клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз навбатида батумиликлар билан бўлган баҳсда “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчиларига дам берилгани, грузияликлар ғалаба тўпини пенальтидан киритганликларини ҳам қайд этиш жоиз.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди.

Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика