RU

Последние новости

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  14 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди Новости

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди

27 февраль куни Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Навбаҳор”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан олдин мазкур мажмуага йиғилган мингдан ошиқ мухлисларга вилоят санъаткорлари ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини ҳавола этишди.

Маросимда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ва вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Вилоят раҳбари ҳамда расмий меҳмонлар жамоа футболчиларига янги мавсумда тўп тепадиган рақамлари ёзилган футболкаларни топширишди.


Унга кўра, 2022 йилги мавсумда дарвозабонлар – Ўткир Юсупов – 1, Раҳимжон Давронов – 35, Озодбек Маърупов – 41, ҳимоячилар – Егор Кримец – 2, Боян Цигер – 4, Рустамжон Ашурматов – 6, Игорь Голбан – 22, Давронбек Ҳошимов – 24, Станислав Андреев – 28, Муҳаммадбобир Мўйдинов – 70, ярим ҳимоячилар – Азимжон Аҳмедов – 7, Жамшид Искандеров – 10, Ислом Кенжабоев – 11, Жамшид Болтабоев – 14, Эҳсони Паншанбе – 17, Нурилло Тўхтасинов – 19, Йован Жокич – 23, Элгужа Григалашвили – 30, Жавоҳир Ҳусанов – 48, Музаффар Мўминов – 64, Асадбек Собиржонов – 77, ҳужумчилар – Иброҳим Ғанихонов – 9, Зоран Марушич – 32, Андрей Сидоров – 99 – рақамларда жамоа шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди.


 Шунингдек, мухлисларга жамоа мураббийлар штаби ҳамда ходимлари ҳам таништирилиб ўтилди.

Маросим давомида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов ҳамда грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвилар сўзга чиқиб, жамоага яратиб берилган аъло шароитлар учун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, клуб раҳбарияти, шу жумладан, клуб президенти Отабек Саматовларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, бўлажак мавсумда вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч, маҳорат ҳамда имкониятларини ишга солишларини эътироф этишди.
 


Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифлари чоғида “Наманган ўзбек футболига Одил Аҳмедов сингари истеъдодли, ватанпарвар футболчини етказиб берганлиги билан фахрланиши, “Навбаҳор” мухлислари Англия. Италия ва Франция футбол фанатларидан қолишмаслиги, вилоят шаҳар ва қишлоқларида Одил Аҳмедовнинг издошлари яна кўплаб топилиши, “Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш” борасида фикр билдирганликлари, Юртбошимизнинг ушбу гапларидан келиб чиққан ҳолда, нафақат юртимиз, балки собиқ иттифоқ ва Осиёда ўз ўрнига эга бўлган, миллий чемпионатимизнинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”нинг олдинги шонли тарихини тиклаш мақсадида жамоа таркиби тажрибали ва маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилиб, “Навбаҳор”нинг олдига янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлигини таъкидлаб, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади.


Сўнгра, мониторда “Навбаҳор” Медиа ва матбуот хизматлари томонидан тайёрланган, 2021 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Маросим якунида жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилари вилоят раҳбари ва клуб раҳбарияти билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.





Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика