RU

Последние новости

14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  3 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  12 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар Новости

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар

"Навбаҳор" ва Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Даврон Файзиев, “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи: “Ўтган турда навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, олий лигада қолиш вазифасини бажарганимиздан хабарингиз бор. Шундай бўлсада футболчиларга бўшашмаслик кераклигини уқтирганди. Лекин, улар хотиржамликка берилиб ҳаракат қилишгани учун “Навбаҳор” бизни жазолади. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Айнан шу сабабли ҳимоямизда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бундан наманганликлар самарали фойдаланиб, кетма-кет иккита гол уришди. 1:0 ҳисобида ютқаздик нима-ю, 3:0 ҳисобида ютқаздик нима? Шу сабабли, ҳужумлар ташкил этгандик. Бироқ, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир сўз билан айтганда жамоамиз бугун ўзига ўхшамади”.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Ғалаба билан барчани табриклайман. “Насаф”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин мухлисларимиз олдида уялиб қолгандик. Шу сабабли, юзимизни ёруғ қилиш учун ғалаба учун майдонга тушгандик. Сафимизда бир қатор йўқотишлар бўлишига қарамай, кўзланган мақсадга эришдик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳам ўйинни кучайтирди. Ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ, футболчиларимиз бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика