RU

Последние новости

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  3 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  3 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  4 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  7

"Навбаҳор" ўзига ўхшагани йўқ". Мирзоҳид Ғофуров биринчи даврадаги омадсизлик сабабини очиқлади Новости

"Навбаҳор" ўзига ўхшагани йўқ". Мирзоҳид Ғофуров биринчи даврадаги омадсизлик сабабини очиқлади

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлиганинг биринчи даврасини 10 ўринда якунлади.

Футболчиларга яратилаётган шароитлар, жамоанинг таркибига назар ташлайдиган бўлсак, бу ўрин улар учун сира муносиб эмаслигини кўриш мумкин. Иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган "лочинлар" ўз қароргоҳларида машғулотларга зўр беришган. Биз бу борада "Навбаҳор"нинг тажрибали футболчиси Мирзоҳид Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мавсум бошида жамоа катта мақсадлар, яхши ниятлар билан Суперлигага йўлга чиққанди. Лекин жамоа қайд этган натижалар яхши бўлмади. Бор имкониятидан фойдалана олгани йўқ. Умумий қилиб айтганда биринчи давра ҳусусида қандай хулосалар юзага келди?

- Албатта, жамоамиз биринчи даврада ўз имконияти даражасида иштирок эта олмади. "Навбаҳор"га 10 ўрин ярашмайди. Жамоамизнинг омадсизлигига бир қатор объектив ва субъектив сабабларни келтиришим мумкин. Ўз майдонимиздаги учрашувларда "Сўғдиёна", "Андижон"га имкониятни бой бериб қўйганлигимиз, шунингдек Суперлига дебютанти "Турон" билан (0:0) ҳисобидаги дуранг ўйнаганимиз ҳам очколаримизга, турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Таъкидлаш жоизки, жиззахликлар ва андижонликлар шу кунгача Наманганда ғалаба қозона олишмаганди. Афсуски, "Навбаҳор"нинг мазкур ёқимли анънаси бу мавсумда барҳам топди. Бундан келиб чиқдики, жамоа биринчи даврада ўзига ўхшамади.   

- Барқарорсизликда ҳамма турли сабабларни рўкач қилиб кўрсатмоқда. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида сиз бу борада нима, дея оласиз?

- Барқарорсизликнинг сабаби кўп. Янги мавсумга Нўъмон Ҳасанов қўл остида тайёргарлик кўргандик. Илк турдан сўнг мураббий истеъфога чиқарилди ва Виктор Жалилов тайинланди. Янги мураббийнинг услубига ҳам мослашиш учун вақт талаб этилади. Бундан ташқари янги келганлар билан майдонда ўзаро чиқишиб кетишга фурсат керак бўлди. Муваффақиятсизликка шу омилларни сабаб сифатида кўрсатган бўлардим.

- Самвел Бабаян яқинда "Навбаҳор"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлади. Футболчилар уни қандай қарши олди?

- Самвел Бабаян юртимизнинг таниқли мураббийларидан бири. Шу боис Самвел Вячеславовични футболчилар илиқ қарши олишди. 

- Суперлигада танаффус юзага келди. Жамоалар айни пайтда иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборишган, шулар қаторида "Навбаҳор" ҳам. Биринчи даврадаги омадсиз иштирокдан сўнг иккинчи даврада бошқача натижалар кутилиши табиий...

- Иккинчи даврада "Навбаҳор" ўзгача ўйин намойиш этиб, ижобий натижалар қайд этади, деб ўйламан.

- Чемпионатимизда ёзги трансферлар ойнаси очилди. Бошқа жамоалардан янги чорловларни қабул қилдингизми?

- Бир қатор жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин "Навбаҳор" билан амалдаги шартномам борлиги учун мазкур таклифлар билан қизиқмадим. Иккинчи даврада ўз ўйиним билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика