RU

"Навбаҳор": Осиё чемпиони жамоамиз сафида Новости

"Навбаҳор": Осиё чемпиони жамоамиз сафида

Теги :  Навбаҳор
Жамоамиз аъзолари бугун Тошкентдаги йиғинни бошлашди.

Бундан бироз вақт олдин пойтахтдаги дастлабки машғулот якунланди. "Навбаҳор" Тошкентдаги йиғин давомида учта назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки учрашув эртага Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши бўлиб ўтади. "Аждарлар" билан ўтадиган ўйин "Бунёдкор" академияси майдонида соат 19:00да бошланади. Жамоанинг бугунги машғулотида дарвозабон Сарвар Каримовни иштирок этганлигини қайд этиш жоиз. 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритган Каримов жаҳон чемпионатида ҳам қатнашишга улгурган. Дарвозабон олдинги мавсумларни "Локомотив"да ўтказганди. 1996 йилнинг 25 декабрида туғилган посбон жорий йилги мавсум биринчи қисмида "Сўғдиёна" жамоаси шарафини қилди. Каримов иккинчи даврада "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

"Навбаҳор" футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика